

Бу ҳақда “The Touchline” хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, клубдагилар ҳали мавсум бошланишидан олдиноқ 46 ёшли мутахассиснинг мавқеини 2027 йилнинг ёзигача қайта кўриб чиқмасликка қарор қилишган.
"Манчестер Сити" "Манчестер Юнайтед" ва "Челси"даги каби тез-тез мураббий алмаштиришлардан қочиш ниятида. Раҳбарият бу борада дастлабки йиллардаги қийинчиликларга қарамай, Микель Артетага ишонч билдиришда давом этган "Арсенал"ни ўрнак сифатида кўрмоқда.
Мареска 2026 йилнинг 29 июнь куни Хосеп Гвардиоланинг ўрнига "шаҳарликлар" бошқарувига келганди. Италиялик мутахассис 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган 3 йиллик шартномага имзо чеккан. У аввалроқ "Сити" тизимида ишлаган, шунингдек, "Лестер" ва "Челси" клубларини бошқарган.
11-турдан сўнг "Манчестер Сити" 22 очко билан АПЛ турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги учрашувини 24 ноябрь куни Чемпионлар Лигаси умумий босқичи 5-тури доирасида "Наполи"га қарши ўтказади.



