

Манбага кўра, Туркия клуби унга 1 мавсумлик шартнома таклиф қилган. 34 ёшли футболчи Туркия чемпионатига ўтишга қарши эмас ва узоқ муддатли шартнома имзоланишини истамоқда. Музокаралар давом этмоқда.

Васкес ўтган мавсум барча турнирларда 53 ўйин ўтказиб, 2 та тўп киритган ҳамда 8 та голга ассистентлик қилган эди.



