

"Қўқон-1912"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган баҳсда қўқонликлар сафида Клейди Даци гол урди.
Қизиғи албаниялик ҳужумчи сўнгги голини 2024 йилнинг 12 август санасида ОКМК сафида "Навбаҳор" дарвозасига урган экан. Роппа-роса 1 йил ўтгач Даци яна гол уришга эришди.
Мана шу давр мобайнида ҳужумчи кетма-кет 20 та учрашувда (Суперлигада 18та, Кубокда 2та) гол ура олмади. Маълумот учун, Даци шу ёзда ОКМК клуби томонидан "Қўқон-1912"га ижарага берилди.



