UZ

Сўнгги янгиликлар

20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  1 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  1 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  3 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  1 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  6 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  8 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  5 14:30"Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал"га ўтмоқчи  5

Жамоа чемпионатда тобланади Янгиликлар

Жамоа чемпионатда тобланади

Швеция - Ўзбекистон ўртоқлик учрашувидан сўнг янги бош мураббий бир жиҳатга эътибор қаратди.

Сречко Катанецнинг ўйиндан кейинги гапларини диққат билан ўқиб чиқдим. Умуман олганда, мураббийга жамоамиз ўйини маъқул келган. Фақат бир жиҳат мураббийга ёқмаган, яъни биз томондан агрессив (тажовузкор) ўйин кўзга ташланмагани. 

Катанец ўйиндан кейин шундай деди: "Улардан (яъни футболчилардан) бироз агрессивроқ бўлишларини хоҳлаган бўлардим. Нафақат ҳимоя, балки бутун жамоа агрессив ўйнаши лозим. Мен кўрган камчилик айнан шундан иборат, яъни агрессив ўйиннинг йўқлиги. Жамоамиз бироз секин ҳаракат қилди, қанот футболчиларида ҳам айнан шу камчилик сезилди. Аммо қайтараман, мен жамоа ўйинидан тўлиқ қониқдим".

Қолган гаплар одатий гаплар, яъни янги мураббий ўзининг илк ўйинидан кейин нима деса шу. Лекин агрессив футбол бизда секин-аста йўқолиб бораётгани бор гап. Агрессив футболни Катанец терма жамоага олиб кира олиши учун аввало футболчилар ички чемпионатда шундай ўйин кўрсатишлари керак ва бу ўринда кўп нарса Суперлига клубларига боғлиқ. 

Замонавий футболда сендан икки нарса талаб қилинади: ё ўта иқтидорли ва тажрибали бўлиб ғалаба қозонасан, ёки агрессив ўйин намойиш этган ҳолда очколарни қўлга киритасан. Агрессив футбол бу - қўпол ўйин дегани эмас, балки ҳакамнинг ҳуштаги чалиниши билан тўп учун кураш, ҳар бир метрда етакчи бўлишга уриниш, рақиб учун имкон қолдирмаслик ва жон-жаҳд билан ўйнаш. 

Агрессив футбол деганда майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш кетади. Жамоа то сўнгги сонияларга қадар тиним билмайди. Ким ютишини олдиндан тахмин қила олмайсан. Иқтидоринг бўлмаса ҳам елиб югурасан. Менимча, Катанец биздан мана шундай футболни хоҳлаяпти. Терма жамоамиз қачонки Осиёнинг энг кучли жамоаларига қарши тиним билмай курашса, нафақат рақиб, балки ҳакамларга ҳам ўз таъсирини ўтказа олса, шундагина ютишни бошлаймиз. 

Агрессив футбол кўрсатиш учун футболчи шунга яраша бақувват бўлиши ҳам керак. Елкама-елка курашларда йиқилмай, тўп учун охиригача курашган футболчи ўз мақсадига эришади. Швеция мисолида кўрдик, Европада жисмонан бақувват бўлмаганлар уёғига тортиб кета олмаяпти. Осиё ҳам шу даражага чиқяпти. Эрон, Ироқ, Иордания - буларда жисмоний тайёргарлик бирламчи. Австралияда ҳам бўйи 1,80дан кам бўлмаган футболчилар бисёр. Япония билан Жанубий Кореяда техника бирламчи, Саудия Арабистонида эса футболчиларнинг маҳорати кучли. 

Сречко Катанец бир-икки ҳафталик йиғинларда жамоани бўлажак ўйинга агрессив тайёрлай олмайди. Бу кундек равшан. Аслида футболчилар шунга тайёр бўлиб келишлари керак. Бунинг учун клуб мураббийларида гап кўп. Бу ўринда энг катта юк барибир Суперлигага тушади. Токи биз Суперлигада агрессив футбол кўрмас эканмиз, терма жамоадан бундай футбол кутиш имконсиз. Биринчи дақиқадан то сўнгги сонияларга қадар кечадиган кураш орқалигина кучли футболчилар етишиб чиқади ва бу ўз навбатида терма жамоамиз фойдасига хизмат қилади.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика