UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 12:52Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью  1 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  2 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  4 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  0 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  0 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  3 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   6 10:13Мбаппе жароҳат олди  4 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  32 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  4 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  3 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  3 08:10Юрген Клопп «Ливерпуль»даги фаолиятини сарҳисоб қилди  4

Жаъфар Ирисметов: "Ўзбекистон ҳужумчисиз ўйнайдиган эски "Барселона" эмас. Бу энг кучли таркибимиз" Янгиликлар

Жаъфар Ирисметов: "Ўзбекистон ҳужумчисиз ўйнайдиган эски "Барселона" эмас. Бу энг кучли таркибимиз"

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичида иккинчи ўрин билан нимчорак финалга йўлланма олди. Австралия билан дуранг "оқ бўрилар" учун кейинги босқич эшикларини очди.

Квартетдаги 3та рақиб билан ўйин ўзбек футболи оммасида турлича таассурот қолдирди. Сурия билан дурангдан сўнг хавотирлар уйғонган бўлса, Ҳиндистон устидан ғалаба тўлиқ хулоса бермасди. Австралияга қарши кечган ўйинда мағлубиятни дурангга айлантирилгани ва кейинги босқич йўлланмаси кўнглимизга илиқлик олиб кирди, дея оламиз. Хўш, бу борада Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Жаъфар Ирисметов нима дейди?

- Осиё Кубогидан олдин гуруҳдан Австралия ва Ўзбекистон чиқишини тахмин қилган эдим. Аниқроғи 1, 2-ўрин учун шу икки терма жамоа курашиши маълум бўлганди. Гуруҳдаги ўйинларга тўхталадиган бўлсак, Сурия билан эҳтиёткор тактика танланди. Натижа барчага маълум. Ҳиндистон Ўзбекистон учун кучли рақиб эмасди. Шу куни таркиб ҳам яхши кўриниш олди. Ҳужумда Игорь Сергеев ҳаракат қилди. Аббосбек Файзуллаевнинг тушиши ўйинни кучайтирди. Тўғрисини айтсам, Австралия билан ўйинда футболчиларимизда бироз қўрқув ҳисси кўринди. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз десам, Австралия билан баҳс мен кутгандек кўриниш олмади. Ўйиндан олдин тўп назорати бизда бўлишини айтгандим. Умид қиламанки, Ўзбекистон терма жамоаси яна кучаяди. Кейинги босқичда Таиланд ёки Ўмон тушиши мумкин. Бу рақиблар билан яхшироқ ўйин кўрсатишимизга ишонаман. Жароҳатлар ҳам мураббийнинг режаларига таъсир қилаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Ҳар ўйиндан олдин йўқотишлар бўляпти. 


- Ҳужумчисиз ўйинни бошлаш ҳақида фикр билдирсам, барибир номинал ҳужумчи бўлгани яхши. Турлича экспериментлар, дейлик Аббосбек Файзуллаевнинг ҳужумга қўйилиши нотўғри бўлди. Шомуродовнинг йўқлигини Катанец билар эди. Асосий таркибга кўпроқ муносиби Игорь Сергеев эди. Ўзингиз ҳам гувоҳ бўлганингиздек, биринчи ўйинда Остон, кеча эса Аббос йўқолиб қолди. Улар соф ҳужумчи бўлмагани учун қийналди. Бу билан биз ўз-ўзидан 2та жойни йўқотяпмиз. Улар ҳужумда ҳам ўйнай олмаяпти ва ўз позициясида ҳам кучли тарафини кўрсатиши мураккаб кечди. Австралия билан баҳсда Аббоснинг ўйини чиқмагани ҳам шу ҳолат билан боғлиқ. Ҳужумчи барибир бошқача. Ўзбекистон эски ҳужумчисиз ўйнайдиган эски "Барселона" эмас-ку? Боз устига услубимиз умуман бошқача. 3та ҳужумчидан наҳотки 1тасини асосий таркибга қўйишнинг имкони бўлмаса? Бу албатта менинг фикрим. Катанецнинг ўз фикри ва қарашлари бор, футболчиларга кўпроқ у яқинроқ. Бу бизнинг холис фикримиз. 

- Мураббийларни таркиб танлай олмаяпти, демаган бўлардим. Қандай таркиб туширишни ўзлари ҳал қилади. Ҳозирги кунга келиб таркибимизда кучли футболчилар йиғилган. Фақатгина Азиз Ғаниевнинг жалб қилинмагани янгилик бўлди, деб ўйлайман, чунки Азизни Осиё Кубогига боришини кутгандим. Бу энг кучли таркибимиз. Шомуродов, Сергеев жароҳат олиб сафдан чиқди. Жароҳатларнинг сабабини мураббий билса керак. Футболчилар дам олмасдан ўйнамоқда. Мавсум тугаши билан терма жамоа йиғинига кетишди. У ерда ҳам юкламалар олишган. Шунинг ҳисобига жароҳатлар кўпаймоқда. Мураббийлар штаби барчасини ҳисобини олиши керак. 


- Ўйинларда индивидуал маҳорат эвазига натижа келяпти. Мураббийнинг тактикаси, схемалари кўриниб турибди. Лекин стабил эмас. Ҳимояда тўғри ўйнаяпмиз. Ҳужумда ҳеч қандай янгилик йўқ. Олдинда ўйинимиз шаклланмаган. Ҳимояга қайтаётганда чизиқлар зўр кўриняпти. Тартибли ҳимоялана оляпмиз. Лекин ҳали жамоавий ўйин кўринмаяпти. Балки кейинги ўйинларда жамоавий ҳаракатларимиз яхши чиқар. Нима бўлганда ҳам Ўзбекистонга мухлислик қиламиз. Мураббийлар жамоани ичида. Биз четдан кўриб гапиряпмиз. Йигитларга омад тилаймиз. Бутун Ўзбекистон чемпионликни кутяпти. Чунки 1994 йилдан бери миллий терма жамоа билан соврин ютмаганмиз. Ўйлашимча, бу таркиб охирги йилларга қараганда кучлироқ. Чемпионликка ҳаракат қилишлари аниқ. Аммо қолган терма жамоалар ҳам кучсиз эмас. Эрон, Япония, Корея, Саудия Арабистони. Австралия буларнинг фонида унчалик кучли эмас. Умуман олганда ярим финалгача ажойиб сеткадамиз. Ярим финалгача боришимиз фоизини юқори баҳолайман. Биз ютадиган рақиблар рўбарў келади. Ўйинимизни яхши даражага келтириб олишимиз лозим.  Буёғи ярим финал ва финал. Якунда чемпион бўлиб кетсак ажаб эмас. 

- Катанец қолган ўйинларда ҳам эҳтиёткорликни сақлаб қолса керак. Таваккал қиладиган пайт эмас. Кейинги босқич битта ўйиндан иборат. Ҳужумчи туширадими ёки йўқ билмайман. Индивидуал маҳоратимиз яна катта саҳнага чиқишини кутяпман. Масалан Жалолиддин Машарипов, Аббосбек Файзуллаев ва бошқалар. Терма жамоамизга омад тилаймиз.


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика