UZ

Сўнгги янгиликлар

12:33"Тоттенхэм" ҳужумчиси трансфер ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  0 12:06Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади  1 11:41"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда  0 11:15"Реал" Лондонга етиб борди  14 10:49«Манчестер Сити» «Реал Мадрид» юлдузи билан шартнома тузмоқчи  5 10:21Халқаро ўртоқлик учрашуви. Бугун терма жамоамиз Ҳиндистонга қарши баҳс олиб боради  0 09:55Ханс-Дитер Флик «Барселона»даги режалари билан ўртоқлашди  16 09:28ЦСКА собиқ футболчиси:«Аббосбек Файзуллаевни 10 миллиондан камига сотмаслик керак»  4 09:00Антонио Конте «Наполи»га «Ювентус»даги икки нафар собиқ шогирдларини олиб келмоқчи  2 08:33Про лига. Бугун Тошкентда ўйин бор  0 08:05EЧЛнинг энг яхши футболчиси аниқланди. У «Реал Мадрид» футболчиси эмас  6 07:37Суперлига. Бугун дерби бор  3 01:45Азмуннинг "Рома"даги келажаги аниқ  1 01:23Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 01:19Жуд Беллингемнинг укаси АПЛда ўйнаши мумкин  0

Бош ҳакамнинг алмашиши, Златандан қизил, Эриксендан супергол... Дербида ғолиб бўлган "Интер" Италия Кубоги ярим финалига чиқди Янгиликлар

Бош ҳакамнинг алмашиши, Златандан қизил, Эриксендан супергол... Дербида ғолиб бўлган "Интер" Италия Кубоги ярим финалига чиқди

Теглар :  Интер Милан
Италия Кубогининг чорак финали доирасидаги "Интер" - "Милан" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Интер – Милан 2:1

Гол: Ибрагимович (31, 0:1), Лукаку (71-пен, 1:1), Эриксен (90+7, 2:1).

Интер – Ханданович, Шкриньяр, де Врей, Коларов (Янг, 90+2), Дармиан (Ҳакими, 46), Видаль, Барелла, Перишич (Мартинес, 67), Брозович, Санчес, Лукаку.

Милан – Тэтэрушану, Диогу Далот, Кьер (Томори, 20), Тео, Романьоли, Кессиэ, Салемакерс (Кастильехо, 85), Мейте, Браим Диас, Ибрагимович, Рафаэл Леау (Крунич, 85).

Четлатиш: Ибрагимович (58).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Интер" ярим финалда!

90+7. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!! Кристиан Эриксендан супер гол!!! Дахшат!!!

90+6. УХХХХХ!! Мейте ўз жарима майдончаси ёнида Лаутарони йиқитди. Гол уриш учун идеал нуқта.

90+2. Лукакунинг бу сафарги зарбаси эса ноаниқ кетди.

Иккинчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб берилди.

90. ТЭТЭРУШАНУУУУУУУУУУУ!!! Яна бир 100 фоизлик имкониятни Лукаку йўққа чиқарди...

89. САЛ ҚОЛДИ!! Мейтедан совға қабул қилиб олган Лаутаро қулай нуқтага чиқиб бориб, кучли зарба берди. Тэтэрушанудан яна бир супепр сейв!

88. УХХХХХХ!! Видалнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди...

86. Лукакунинг боши билан йўллаган зарбасини Тэтэрушану ушлаб олди.

83. ЗАРБАААААА!! Ҳакимининг кучли зарбасини Тэтэрушану ушлаб олди.

80. 6 дақиқа бош ҳакамнинг ўзгариши учун кетди. Ўйин эса давом этади.

77. Бош ҳакам ўзгарди. Учрашувдаги тўртинчи ҳакам Даниэле Киффи энди ўйинни бошқаради.

74. Камдан кам кузатиладиган ҳолат. Бош ҳакам Паоло Валерига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Унинг сон мушаклари тортишиб қолган кўринади.

71. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!! Лукаку пенальтидан унумли фойдаланди!!

70. УХХХХХ!! Леау ўз жарима майдончаси ичида Бареллани йиқитди. Пенальти белгиланди.

67. ЗАРБАААААА!! Перишич 100 фоизлик вазиятдан фойдалана олмади. Тезда унинг ўрнига Лаутаро майдонга тушди.

65. Коларов тахминан 28 метрлардан жарима зарбасидан "Милан" постини нишонга олди. Тўп жонли девордан ўтмади.

62. "Интер"нинг босими янада ошиб кетди.

58. Златан Ибрагимовичга қизил карточка кўрсатилди.

55. ТОМОРИИИИИИ!!! УХХХХХХ!! Фикайо яна бир голли вазиятни бартараф  қилди. Лукаку гол уриши мумкин эди.

52. УХХХХХ! Коларовнинг бурчакдан оширган тўпини "Интер" футболчилари дарвозага йўллай олишмади.

49. ЗАРБААААААА!! Лукакунинг зарбасидан кейин Тэтэрушанудан яна бир ажойиб сейв!

48. "Интер"да стандарт. Гол урса бўладиган нуқта.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус! Дахшат! Лукаку Златанга "сакрамоқда". Ибра эса майдондан чиқиб кетди.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Майдонда кичик тортишув. Лукаку ва Романьоли гап талашиб кетишди.

41. Кессье ҳужумдаги Златан томон тўпни ҳаволатиб узатди. Лекин бу тўп оширишни қабул қилиш учун иккита Златан ҳам камлик қилади.

38. ЗАРБАААААААА!! Санчеснинг боши билан йўллаган зарбасини аввалига Тео, кейинчалик Томори қайтарди.

35. "Интер" босимни бошлаган. Бироқ вазият ярата олмаяпти.

31. ГОООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!! Златаннинг зарбаси дарвоза устунига тегиб, голга айланди!

27. ЗАРБАААААААА!! Тэтэрушану бу сафар Перишичнинг зарбасини ушлаб олди.

24. ЗАРБАААААААА!!! ТЭТЭРУШАНУУУУ!!! Лукакунинг кучли зарбасини "Милан" посбони оёқлари ёрдамида қайтарди!!! ДАХШАТ!!

23. Хавфли вазият!  Дармиан қанотидан тўпни Лукаку томон узатди. Томори салкам голли вазиятни бартараф этди.

20. "Милан"да мажбурий ўзгариш. Жароҳат олган Симон Кьер ўрнига Фикайо Томори майдонга тушди. У "Милан"да дебют қилмоқда.

18. УХХХХХ!! Жуда ёқимсиз рикошет бўлиши мумкин эди "Милан" учун. Жаримадан оширилган тўпни Диас қайтарди ва тўпни тепганида тўп Коларовга тегиб, дарвозага кириб кетиши мумкин эди. Тэтэрушану ўрнида.

16. Дармианнинг қанотдан оширган тўпини Тэтэрушану ушлаб олиб, тезкор ҳужум бошлаганди. Диаснинг Златан томон узатган тўпи Шкриньярга насиб қилди.

13. ЗАРБАААААААААААА!!! Сал қолди гол бўлишига. Тео оширган тўпга Златан боши билан зарба берди. Браим Диас бўш қолган дарвозага тўпни кирита олмади.

11. Лукаку "Милан" жарима майдончасига ёриб кирди ва Санчес томон тўпни узатди. Пасга аниқлик етишмади.

9. "Милан"да имконият. Аммо кетма-кет зарбаларни ҳимоячилар ўзларига қабул қилишди.

7. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Дармиан ўнг қанотда Кессьени алдаб ўта олмади.

4. УХХХХХХХ!! Санчеснинг қанотдан оширган тўпи Лукакуга етиб келмади. Кьер хавфни бартараф этди.

2. ЗАРБААААА!! Леаунинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишган. Учрашувни бошлаш учун барча нарса шай ҳолатда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Бугун ажойиб ўйин бўлади. Бир шаҳарнинг икки клуби нафақат навбатдаги босқичга чиқиш, балки, Милан шаҳрининг ҳақиқий эгаси кимлигини аниқлаш учун куч синашишади. Ўйинни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика