"Тоттенхэм" ҳужумчиси трансфер ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Sherzod Nurmatov
31 май 2024, 12:33
ОАВ футболчининг Лондон клубини тарк этишини ёзмоқда.

"Тоттенхэм" ҳужумчиси Ришарлисон мавсум оралиғида клубни тарк этиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

"Мен таътилни бир четга суриб, кейинги мавсумда кучлироқ бўлиш учун ишга киришдим. Охирги кунларда оммавий ахборот воситаларида тарқатилаётган хабарлар фэйкдан бошқа нарса эмас. Мен Англияни тарк этмаяпман", – деб ёзди футболчи ижтимоий тармоқларда.

Бразилиялик футболчи жароҳати сабаб мавсум якунини ўтказиб юборди. Умуман олганда, 27 ёшли ҳужумчи сўнгги мавсум барча турнирларда 31 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Evening Standard

Сўнгги янгиликлар

Барча ›