"Интер" ёзда уч нафар футболчисини сотишга тайёр
29 май 2024 13:39
Янгиликлар
"Интер" ёзда уч нафар футболчисини сотишга тайёр
"Интер" ёзда уч нафар футболчисини сотишни мўлжаллаб турибди.
Хабар қилинишича, клубнинг молиявий ҳолати барқарор ва етакчи футболчиларни сотишга эҳтиёж йўқ. "Нерадзурри" ёзда жамоанинг энг муҳим бўлмаган аъзолари билан хайрлашишни мўлжаллаб туришибди. Шу йўл билан миланликлар трансфер бюджетини бойитиб олишлари мумкин.
"Интер" сотувлардан 70 миллион евро ишлаб олмоқчи ва дарвозабон, Дензел Думфрисга ўринбосар ва ҳужумчи сотиб олишни мўлжаллаган.
Клуб трансфер ойнаси вақтида 30 миллион еврога баҳолаётган Валентин Карбони билан хайрлашишга тайёр, Марко Арнаутовични эса 5 миллионга баҳоламоқда, Хоакин Корреа эса фаолиятини Аргентинада давом эттиришга яқин турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар