UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  0 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  5 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  4 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  18 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

Италия Эрон сабабли жаҳон чемпионатига йўл олиши мумкин Янгиликлар

Италия Эрон сабабли жаҳон чемпионатига йўл олиши мумкин

Италия терма жамоаси ЖЧ-2022 учун плей-офф ўйинида Шимолий Македония терма жамоасига қарши ўйинда (0:1) мағлубиятга учраганига қарамай, жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин.

2021 йилги Европа чемпиони агар Эрон терма жамоаси Қатардаги турнирда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилса, уларнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, бунга Эрон расмийлари 29 март куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Ливанга (2:0) қарши ўйин вақтида чипта сотиб олганига қарамай, 2000 нафар аёлни стадионда тўсиб қўйган воқеа сабаб бўлган. Кейинчалик ФИФА Эронни аёлларнинг ўйинларга ташриф буюриши тақиқланишига йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Италия терма жамоаси ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритиши мумкин, чунки уларда турнирда иштирок этмайдиганлар коэффициенти энг юқори бўлиб турибди.

Маълум қилинишича, Эроннинг Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022дан четлатилиши энг экстремал вариант ҳисобланади ва бундай бўлишнинг эҳтимоли паст.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар Қатарда бўлиб ўтади. Турнирга қуръа ташлаш маросими 1 апрель куни Доҳада ўтказилади.

Рейтинг: -43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика