UZ

Сўнгги янгиликлар

21:28Коутиньо "Ал Дуҳайл"дан кетди, у фаолиятини қаерда давом эттиради?  0 21:01Суперлига. Камчиликда қолиб кетган ва кўплаб вазиятларни кўкка совурган "Пахтакор" "Қизилқум" билан дуранг қайд этди  35 21:00ОЧЛ. "Ал Айн" ва "Йокогама" бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  3 21:00Туркия Суперлигаси. Турғунбоев ва Шукуров жамоалари ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:00Суперлига. 10 киши бўлиб қолган "Насаф" ўз уйида "Динамо" билан дуранг ўйнади  65 20:59Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  31 20:48"Зенит" "Ростов"ни мағлуб этди ва яна Россия чемпионига айланди  2 19:30Хави ваъдаси ҳақида: "Мен гапимда тураман"  6 19:00"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед"  36 18:52Руни Чемпионшипда жон сақлаб қолган клуб устозига айланди  2 17:35Мулоҳаза учун мавзу. Ильгиз Танташев ва ЎзФҲМ. Қарс икки қўлдан чиқади  17 17:27Ўзбекистонликлар асосий таркибдами: РПЛнинг сўнгги тур ўйини учун таркиблар эълон қилинди  1 17:00"Ювентус" 18 млн. еврога дарвозабон сотиб олади  2 16:40Ильгиз Танташев бошқарувида ўтадиган финалда ким ғолиб бўлади? ОЧЛ финал баҳсига превью  1 16:27Ўзбекистон Суперкубоги: Бир кун олдин қандай тадбирлар бўлиб ўтади?  6

"Истиқлол" фаолиятимда бурилиш ясайди. "Пахтакор" ва "Насаф" ҳали ўз сўзини айтади" - Муҳаммад Исаев билан интервью Янгиликлар

"Истиқлол" фаолиятимда бурилиш ясайди. "Пахтакор" ва "Насаф" ҳали ўз сўзини айтади" - Муҳаммад Исаев билан интервью

Айни пайтда ўзбек клублари халқаро майдондаги юришини муваффақиятсиз бошлаган бир паллада, бизни хурсанд қиладиган бошқа ҳолатлар ҳам юз бермоқда.

Осиёнинг бир қатор клублари сафида ОЧЛда иштирок этаётган ҳамюртларимиз рақиблар дарвозасини ишғол қилишга эришмоқда. Дастлаб Азиз Ғаниев ва Отабек Шукуров майдонни голсиз тарк этмаган бўлса, кеча Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси таркибида "Ал Райян"га қарши баҳсда Муҳаммад Исаев ҳам ушбу вазифани бажарди. Ўйиндан сўнг ярим ҳимоячи Муҳаммад Исаев билан боғландик. 

- Бундай катта ва нуфузли турнирда биринчи бор иштирок этмоқдасиз. ОЧЛ умуман бошқа даражадаги мусобақа эканлиги маълум. Хўш, дастлабки таассуротлар қандай? 

- Фикрингизга қўшиламан. Осиё Чемпионлар Лигасида дебют қилдим. Юқори савиядаги мусобақада иштирок этишнинг ўзига яраша завқи ва масъулияти борлигини сезмоқдаман. Биринчидан халқаро майдон, кучли клубларга қарши ўйнаш катта шараф. Иккинчидан футболчига катта мотивация беради. Бекорга мазкур мусобақа ОЧЛ деб номланмас экан. Бунга ўзим гувоҳи бўлдим. 

- Учрашувдан сўнг қизиқ ҳолат юз берди, яъни айрим манбалар ва видео тасвирлар голни Чечерин урганини кўрсатди. Мазкур ҳолат сизга қандай туюлди?

- Агар учрашув ҳисоби биз учун қониқарли якунланганида бунинг аҳамияти ҳам бўлмас эди. Афсуски мағлубиятга учрадик. Умид қиламанки, кейинги турларда натижани яхшилашни уддасидан чиқамиз. Олдиндаги ўйинлар кўп нарсага ойидинлик киритиб беради. 

- Рақиб дарвозасига йўл топган чоғингиздаги ҳиссиётлар...

- Жамоамга ёрдам бердим, деб ўйладим. Аммо хурсандчилик узоққа чўзилмади.


Муҳаммад Исаев: "Легионер сифатида ўйнаш истагим бор эди"



 ВИДЕО. ОЧЛ. "Истиқлол" - "Ал Райян" 2:3


- Шу кунга қадар фақат ўзбек клублари билан чекланиб қолаётган эдингиз. "Металлург", "Андижон" жамоаларидаги фаолиятингиз билан танилгансиз. "Истиқлол" эндиликда фаолиятингизда бурилиш ясашига ишонасизми? 

- Бекобод ўз уйимдек бўлиб қолган. Ҳар бир жамоада нимадир ўрганганман. "Истиқлол" айтганингиздек фаолиятимда бурилиш ясайдиган жамоа бўла олади. ОЧЛ эса футболчи сифатида ўсишим учун муҳим мусобақа ҳисобланади. Берилаётган имкониятдан самарали фойдаланишим керак. 

- Шундай ўйинлар бўладики, футболчининг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборади. "Ал Райян"га қарши баҳс шу кунмиди?

- Бу ҳали бошланиши. Тўғрисини айтсам, учрашувдан олдин бу ҳақида ўйлагандим. Худога шукур гол урдим. Аммо жамоам ғалаба қозонмаса, ҳеч қандай гол татимайди. Янада олдинга қараб ишлашда давом этаман. Ҳаммаси олдинда. Тўхтаб қолмқочи эмасман. Жамоам билан мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. 

- Тожикистон гранд клуби "Истиқлол" билан ўзбек клублари ўртасида қандай фарқни пайқадингиз

- "Истиқлол"да ҳаммаси зўр. Тожикистоннинг қолган жамоаларида вазият қандайлигидан хабарим йўқ. Лекин ўз жамоамда барчаси аъло даражада. Машғулот жараёнлари, витаминизация, база, яшаш ва ҳоказо. 

- Саудия Арабистонида ўтаётган марказлашган ОЧЛ баҳсларида юртимиз шарафини "Пахтакор" ва "Насаф" ҳимоя қилмоқда. Натижалар эса икки хил. Ўз навбатида ушбу жараёнга фикрингизни билдириб ўтсангиз...

- "Пахтакор" ва "Насаф" яхши жамоа. ОЧЛда кучсиз жамоа бўлмайди. Улар ҳали ўз сўзини айтади. Фурсатдан фойдаланиб экран ортидан дуо қилган, хавотир олиб қўллаб-қувватлаган яқинларимга, мухлисларга, "Истиқлол" ишқибозларига катта раҳмат айтаман. Навбатдаги ўйинларда сизларни хурсанд қилиш учун боримизни берамиз.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика