UZ

Сўнгги янгиликлар

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Ислом Исмоилов: "Турон” ҳозирдан кейинги йил ҳақида ўйламоқда" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Турон” ҳозирдан кейинги йил ҳақида ўйламоқда"

B Про лига 13-туридан ўрин олган "Андижон-2" - "Турон" (2:5) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Ислом Исмоилов ўз фикрларини билдирди.

“Иккинчи даврага қаттиқ тайёргарлик олиб бордик. Кўплаб футболчилар кетди ва уларни ўрнига кўплаб футболчилар келди. Иккинчи даврага тайёргарлигимиз режа асосида ўтди. Лекин яхши ўйинчиларни чақирганимиз билан биринчи ўйин қийин ўтиши аниқ эди. Сабаби жамоа янгитдан шакилланяпти. Тахмин қилганимиздек ўйин қийин бўлди. Ўйин бошида тезкор гол урдик лекин шундан сўнг боллар ўйинда хотиржамликка берилиши оқибатида биринчи бўлимда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлдик. Иккинчи бўлимда боллар ўзларини қўлга олди ва вазиятлар яратдик ҳисоб якунда 5:2 ҳисобида ғалаба қозондик.

Ўйинга келадиган бўлсак ўйин бизнинг назоратда ўтди. Тўғри хатолар кўп ва уларни устида ишлаймиз. Янги келган болларга ҳам вақт керак, ўйинидан-ўйинга бир-бирлари билан чиқишиб ўйинларимиз янада яхшиланиб кетади.

Жамоага янги таклиф қилинган футболчиларга келадиган бўлсак. Биринчи даврада мақсад қилган эдик яхши ижрочиларни жамоага таклиф қилишни ва жамоа ўзагини кейинги йил учун ҳозирдан тайёрлаб олишни мақсад қилган эдик. Шуни ҳисобга олиб бир қатор яхши ижрочиларни жамоага таклиф қилдик. Биз кўз остимизга олиб қўйган 60-70% ўйинчилар жамоага келди. Айримлари билан турли сабаблар билан шартнома қила олмадик.

Ҳозирги йиғилган боллар ҳар томонлама ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда машғулотларда борини бериб ишлашмоқда. "Нефтчи", "Шердор", "Динамо" ва "Янгиер" жамоаларидан ўйинчиларни жамоага олиб келдик”, - дейди Ислом Исмоилов.

Абдулазиз Абдувоҳидов ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика