UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (матнли трансляция)  0 19:03"Металлург" - "Навбаҳор" 0:0. Матнли трансляция  13 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  4 18:10Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" (онлайн ҳисоб)  3 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  9 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  15 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  13 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  3 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  2

Инзаги: "Жуда оғриқли мағлубият бўлди" Янгиликлар

Инзаги: "Жуда оғриқли мағлубият бўлди"

"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги А Серия 8-тури доирасидаги "Рома"га қарши ўйин якунлари ҳақида гапирди.

"Сешанба куни бизни ЕЧЛдаги муҳим ўйин кутиб турибди. Ушбу учрашув олдидан лойиқ бўлмаган мағлубиятни қабул қилиб олдик. Футбол шундай. Мавсумдаги энг яхши ўйинимизни ўтказиб, қуруқ қўл билан қайтяпмиз. Оғриқли мағлубият бўлди.

Мураббий сифатида жамоамнинг ўйинидан қониқдим, кўплаб хавфли вазиятлар яратдик. А Серияда 8 ўйин ўтказган бўлсак, бу энг яхшиси бўлди. Футболчиларим вазиятга яхши реакция қила олишди, қўлларидан келганини қилишди. Шунчаки барчасини деталма-детал ўрганиб чиқиш керак. Чунки кераксиз жойларда икки гол қўйиб юбордик.

"Удинезе"га қарши ўйинни тахлил қилдик. Ўша куни стандартлар талабга жавоб бермасди. Бугун эса ўзим истаган, кетма-кет иккита соврин олган "Интер"ни кўрдим. Бироқ бизга натижалар керак. Ҳозир биз бироз эътиборни йўқотсак ҳам қаттиқ жазоланяпмиз. Барчасини яхшилаш керак", - деди мутахассис.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика