UZ

Сўнгги янгиликлар

16:39ПРО-Лига. "Арал" — "Машъал": Асосий таркиблар маълум  0 16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  0 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  0 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  2 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   2 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  6 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  8 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  3 14:029 йил "Юве" академиясида ишлаган, "Женоа"ни Европа лигасига олиб чиққан ва 66 ёшда биринчи совринни ютган Жан Пьеро Гасперини ўзи ким?  4 13:36Депай "Атлетико"ни эркин агент сифатида тарк этади  2 12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  5 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  6 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0

Интервью. Дилшод Аҳмадалиев: “Охирги маротаба июнь ойида маош олдик. Айни пайтда ҳолат зўр эмас” Янгиликлар

Интервью. Дилшод Аҳмадалиев: “Охирги маротаба июнь ойида маош олдик. Айни пайтда ҳолат зўр эмас”

“Бунёдкор” жамоаси атрофида юрган турли гап-сўзлар ва клубдаги муаммоларга ҳали ҳамон барҳам берилмади.

Албатта, бу ўз-ўзидан жамоанинг ички муҳитига ва футболчиларнинг кайфиятига таъсир қилиши турган гап. Табиийки, бундай ҳолат натижаларнинг пасайишига ва барқарорсизликка олиб  келади. Футболда майдон ташқарисидаги рўй бераётган воқеалар майдон ичидаги жараёнга бевосита ўз таъсирини ўтказиши сир эмас. Хўш, клубда шу кунгача бирор ўзгаришлар бўлдими? Бундан кейин натижалар қандай кўриниш олади? Бу борада жамоанинг маҳоратли футболчиси Дилшодбек Аҳмадалиевни суҳбатга чорладик.

- Сўнгги пайтларда “Бунёдкор” атрофида клубдаги вазият билан боғлиқ муаммолар ҳақида гаплар тарқагани йўқ. Маош, овқатланишда муаммолар борлиги ҳақида эшитгандик. Бугунги кунда вазият қандай?

- Ҳа, муаммолар бор. Агар бўлмаганида бундай гаплар тарқалмас эди. Маош масаласига келсак, охирги маротаба июнь ойида маош олганмиз. Тўғриси, овқатланиш яхши эмас. Ошпазлар қўлидан келганча ҳаракат қилиб нимадир тайёрлаб беришади. Қачон пул ўтказиб беришса ҳамма нарса бўлади дейишмоқда. Лекин, мавсум бошидан бери шу аҳвол.

- Суперлиганинг охирги икки турида жамоа муҳим бўлган очколарни йўқотди. Турнир жадвалида ҳам пастга тушди. АГМК билан ўйинда дуранг ва Қўқонда ғалабани қўлдан чиқарди. Бу юқоридаги омилларнинг таъсирими?

- Ҳа, бу нарсалар футболчиларга ҳам, жамоа ўйинига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Агарда бу муаммолар бўлмаганида фақат футбол ва ўйинларга эътибор берар эдик.

- ФИФА кунларида машғулотлар қандай руҳда кетмоқда? Жамоада ички муҳит ва  кайфият қандай?

- Тўғриси, кўпчиликда кайфият йўқ деса ҳам бўлади. Машғулотлар ҳам шунга яраша ўтяпти.

- Жамоанинг ҳозирги ҳолати ва имконияти совринли ўринлар учун курашишга етадими?

- Жамоанинг ҳолати зўр эмас. Ўзимиз, футболчилар ва мураббийлар билан биргаликда ҳаракат қилиб совринли ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

- Фаолиятингиз давомида “Бунёдкор”да учта мураббий билан ишладингиз. Сергей Лушан, Миржалол Қосимов, Вадим Абрамов. Қайси мутахассис даврида ўсишга эриша олдим деб ўйлайсиз?

- Менимча, бу уч мураббий даврида ҳам бир хил ўйнадим деб ўйлайман. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор.

- “Бунёдкор”да Миржалол Қосимов даврида ҳам ўзига яраша қийинчилик ва муаммолар бўлган. Ҳусусан Абрамов бошқарувида ҳам шу ҳолат кузатилмоқда. Бу икки мураббий футболчиларни қандай руҳлантира олади?

- Мураббийлар вазиятни тушунтиришади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз ишимизни қилишимиз кераклигини таъкидлашади.

- Билишимизга қараганда, мавсум бошида жамоани тарк этишга яқин келган экансиз. Хорижда тўп тепиш режангиз борми?

- Четдан таклифлар ҳозирча йўқ. Кейинги мавсумни Суперлиганинг бошқа клубида давом эттирсам керак. Ҳа, бу йил жамоани тарк этишим мумкин эди. Лекин, шартномам борлиги учун кета олмадим.                                                                      

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика