"Интер" Чалханоглуни жаримага тортмоқчи
25 июн 2022 23:46
Янгиликлар
"Интер" Чалханоглуни жаримага тортмоқчи
Ярим ҳимоячи Ҳоқон Чалханоглу яқин вақтлар ичида клуби томонидан жазоланиши мумкин.
"Football Italia" хабарига кўра, Милан клуби футболчининг ўзини тутишидан мамнун эмас. Футболчи олдинроқ жамоа бош мураббийи Симоне Инзаги борасида интервью бергани клубга маъқул келмаган. Энди футболчи унинг гапларини нотўғри талқин қилгани учун журналистларни айблаган.
"Бош мураббийимизни умуман танқид қилмадим. Уни ажойиб мураббий деб биламан. Мени нотўғри тушунишган", - деди туркиялик футболчи.
Ушбу мавсумда 28 ёшли футболчи "Интер" таркибида 46 ўйинда қатнашиб, 8 гол ва 13 ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йил ёзига қадар давом этади.
Фикрлар