МЛС. "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди ва финалга йўл олди

Khoja
30 ноя 2025
Тонгда МЛС плей-офф баҳсларининг ярим финал учрашувларига старт берилди.

"Интер Майами" ушбу босқичда "Нью-Йорк Сити"ни меҳмон қилди. Учрашув мезбонларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ушбу баҳсда мезбонлар вакили Тадео Алленде хет-трик қайд этди. Шунингдек, ярим финал учрашувида Матео Сильветти, Теласко Сеговия ва Жастин Ҳал гол уришди.



KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia