UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  1 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  2 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  0 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  0 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  2 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   6 10:13Мбаппе жароҳат олди  4 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  30 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  4 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  2 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  3 08:10Юрген Клопп «Ливерпуль»даги фаолиятини сарҳисоб қилди  3 07:47Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8 01:53Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" 1:1  0

Илҳом Алижонов: "Мавсум бошидан 8-ўриндан юқорини кўзлагандик" Янгиликлар

Илҳом Алижонов: "Мавсум бошидан 8-ўриндан юқорини кўзлагандик"

"Андижон" таркибида бу йил ўзини кўрсатган, барқарор ўйнаган футболчилардан бири Илҳом Алижонов бўлди.

Унинг "Навбаҳор", "Қизилқум", "Турон" дарвозасига урган голлари ғалабаларда асосий ролни ўйнади. 

- "Андижон" аввалги йилларга нисбатан солиштирганда жуда яхши натижани қайд этди. Ҳам жамоавий, ҳам индивидуал кўрсаткичлардан келиб чиқсак, мавсум қандай ўтди?

- Тўғри айтдингиз. "Андижон" учун бу йил кутилганиданда яхши таассуротлар билан ёдда қолди, чунки охирги натижаларга қарайдиган бўлсак, жамоа лигада жон сақлаш учун курашиб келган. "Андижон" Суперлигада қоладими қабилидаги саволлар юзага келар, математик ҳисоб-китобларга кўп юзланишарди. Бу йил жуда зўр натижа қайд этдик. Жамоа билан бошидан яхши ният қилгандик. Камида 8-ўриндан юқорини кўзлагандик. Бунинг учун бонуслар ҳам бор эди. Ҳаракат қилдик ва мухлисларни хурсанд қила олдик.



- Охирги йилларда фаолиятингизда барқарорлик етишмаётганди. Илҳом Алижонов "Андижон"да ўзини қайта кашф қилдими?

- Шундай десак ҳам бўлади. 2-3 та голлар урдим, ассистлар амалга оширдим. Олдинги йилларга қараганда барчаси ўхшади. 

- "Андижон" уйда "Навбаҳор", "Пахтакор" каби кучли жамоалардан устун келди. Мана шу ўйинларда мезбонлар ҳақиқатан кучлимиди ёки шунчаки иштиёқ эвазига бу натижалар қайд этилдими?

- Ўша пайтга келиб жамоамиз анча шаклланиб бўлган эди. Мавсум бошидан бери бир-биримизни тушунишимиз яхши даражага чиққан вақтда чемпионлик учун курашаётган жамоалар рўбарў келиб қолди. Қолаверса, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам фойда келтирганди. Улар охирги сониягача чекинмаслигимизга ва олдинга боришимизда далда бўлишди.

- "Андижон"нинг албаниялик ҳужумчиси Рубин Хебай легионер мақомига мослигини исботлай олдими?

- Нафақат майдонда, машғулотларда ҳам бу яққол сезилди. Хебай Ўзбекистон даражасидан юқори ҳужумчи. Битта менда эмас, барчада яхши таассурот қолдирди. 



- "Андижон" учун мавсумдаги энг қадрли ва энг ёмон ўйин бўлдими?

- "Қизилқум"га қарши Навоийда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганимиз энг ёмон ўйин бўлди. Уйда "Навбаҳор" билан ҳисобда ортда бораётиб якунда ютиб кетганимиз энг яхши ўйинимиз эди. Ўша ўйинда гол ҳам ургандим. Бунданда қадрли гол ҳали бўлмаганди. 

- Кейинги мавсумдан нималар кутяпсиз?

- Муҳими, йилни яхши ўтказиб олдик. "Андижон" билан шартномам бор. Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар йўқ эмас. Декабрь ойи якунигача бир қарорга келамиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика