UZ

Сўнгги янгиликлар

01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  2 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  3 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  3 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  10 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  47 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2

Икки таниш йўл. Улуғбек Бакаев қайси жамоани танлайди? Янгиликлар

Икки таниш йўл. Улуғбек Бакаев қайси жамоани танлайди?

Сўнгги йилларда "Сўғдиёна"ни совриндорлар қаторига қўшган, халқаро майдонга олиб чиққан Улуғбек Бакаев ўтган мавсум якунида истеъфога йўл олганди.

Эндиликда мутахассис олдида қайтиш учун иккита ҳтимолий вариант бор. 


"Сўғдиёна"

Айнан бугун "Навбаҳор" билан учрашувдаги натижа Бакаевнинг "Сўғдиёна"га келишини янада тезлаштириши ёки аксинча бўлиши мумкин. Клуб раҳбарияти Намангандан мағлубият билан қайтилган тақдирда Ёрқин Назаровнинг ўрнига номзод сифатида Улуғбек Бакаевни кўрмоқда. Бу деярли аниқ бўлиб улгурган танлов. Сир эмас, мураббий учун "Сўғдиёна" бегона эмас. У мухлисларни ғалабаларга, совринли ўринларга курашишга ўргатиб кетган. Бу сафар қайтиш Бакаев учун бир мунча енгил бўлади. Таркибда ўзи таниган йигитлар қолган. Ўзаги сақланиб қолган. Кўп нарса ўзгаргани йўқ. Қизиғи шуки, 2019 йил ҳам мутахассис "Сўғдиёна"ни 4-турдан сўнг Сергей Лушчандан қабул қилиб олганди. Бакаев Жиззахда менталитетни ўзгартира олди. Ғолиблик руҳини олиб кирди. Агарда клуб Ёрқин Назаровга имконият беришда давом этса, у ҳолда жаноб "coach" учун иккинчи танлов юзага келади. 

Жиззахдаги натижалари: 2019 4-ўрин, 2020 6-ўрин, 2021 2-ўрин, 2022 7-ўрин



"Бухоро"

"Кўҳна" шаҳар жамоаси икки йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтди. Ҳаким Фузайлов Про лигада кетма-кет икки йил икки хил жамоани элитага олиб чиқишнинг "ҳадисини" олганини кўрдик. Бу борада тан бермасдан нима ҳам қиламиз.  Аммо тожикистонлик мураббийнинг "Бухоро" билан Суперлигадаги ишлари ҳозирча яхши, деб бўлмайди. Илк турдаги ғалабадан сўнг кетма-кет учта ўйиндан бери ютуқлар борасида "чилла" сақлашмоқда.  Мендаги маълумотларга қараганда, "Бухоро" раҳбарияти эҳтимолий вариантни топиб қўйган. Бу - Улуғбек Бакаев. 2017 йил қишида илк бор жамоа бош мураббийи этиб тайинланганида ҳали тажрибаси кам, мураббийликдаги илк қадамларини ташлаган пайтлар эди. Шунга қарамай 2 мавсум давомида жамоани турнир жадвали ўрта поғоналарида олиб юрди. Бугунги кунга келиб Бакаев анча тажрибаси ошган, кўникмаларга эга бўлган ҳолатда. Аммо мавсум ўртасида унга осон бўлмайди. Таркибдаги футболчилар, ўйин фалсафаси бутунлай бошқача. Бакаевга эса бу борада бироз вақт керак. Боз устига олдинда "Бухоро"ни "Бунёдкор", "Олимпик", "Нефтчи" ва "Навбаҳор" каби жиддий рақиблар билан тўқнашувлар кутиб турибди. Ҳаким Фузайловнинг тажрибаси, малакасига шубҳамиз йўқ. Балки клуб раҳбарияти охиригача ишонар. Бироқ кетма-кет 3та мағлубият бу огоҳлик қўнғироғи эканлигини пайқаш қийин эмас. 

"Бухоро"даги натижалари: 2017 6-ўрин, 2018 йил 6-ўрин

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика