UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   1 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  4 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   9 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  20 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3

IFFHS: Ўзбекистон олий лигаси жаҳонда 69-ўринда Янгиликлар

IFFHS: Ўзбекистон олий лигаси жаҳонда 69-ўринда

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) сайти миллий чемпионатларнинг 2013 йилги рейтингини тузиб чиқди.
Унга кўра Ўзбекистон олий лигаси жаҳонда 69-ўринда қайд этилган. Сайт вакилларининг ҳисоб-китобига кўра олий лига 299,50 очкога эга. 2012 йилги рейтингда чемпионатимиз 54-поғонада эди.

Умумий рейтингда Испания примероси пешқадамликни сақлаб қолган. Бу чемпионат ҳисобида 1155 очко мавжуд. Уч поғона кўтарилган Англия чемпионати эса иккинчи ўринга чиқиб олган - 1128 очко. Германия бундеслигаси учинчи ўринни ҳеч кимга бермаган - 1056 очко.

МДҲ чемпионатлари орасида энг юқори ўринда Россия премьер лигаси ўрин олган - 8-ўрин. Икки нафар ҳамюртимиз тўп тепаётган бу чемпионат 2012 йилда 19-поғонада эди. Осиё қитъасида эса Жанубий Корея К-лигаси пешқадам. Корейслар миллий чемпионати 15дан 23-ўринга тушиб кетганига қарамай ҳамон қитъада биринчи.

Тўлиқ рейтинг билан IFFHS сайтида танишиб олиш мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика