UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  0 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  9 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  1 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  22 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  18 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

Ички ҳиссиёт. "Насаф" Тошкентда, АГМК Наманганда очко олади Янгиликлар

Ички ҳиссиёт. "Насаф" Тошкентда, АГМК Наманганда очко олади

Футбол қизиқ спорт тури.

Унда ҳар доим ҳам тахминлар, мулоҳазалар тўғри чиқавермайди. Лекин таваккал қилиш зарар қилмаслиги аниқ. "Насаф"нинг ўз майдонида "Бунёдкор"дан очко йўқотишини ҳамон мендан кўрадиганлар етарлича. "Аждарлар"нинг уйда "Нефтчи"га ютқазишига ким айбдор? Яъни журналист аҳмоқ эмаски, шунчаки ёзиб юбораверадиган. Барчаси аниқ фактлар, таҳлилларга асосланади. Қуйида яна бир бор ички ҳиссиётга таянган ҳолда чемпионликни қўлга киритиши мумкин бўлган қолган икки жамоанинг имкониятларини чамалашга ҳаракат қиламан. 

"Насаф" Тошкентда "Олимпик"дан очко олади

Бу дуранг ёки ғалаба бўлиши мумкин. Сафарда очко олиш бўйича тузилган жадвалда қаршиликлар энг яхши натижани қайд этиб турибди. Эътиборли жиҳати, 14та клуб орасида "аждарлар" меҳмонда мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турибди (Ўтган мавсумдаги натижасини яхшилади). 12та ўйин, 9та ғалаба, 3та дуранг. Рақиблар дарвозасини 22 бор ишғол қилган ва дарвозасидан 6та тўп олиб чиққан. Умумий ҳисобда 30 очко жамғаришни уддалади. Иккинчидан бу йил Тошкентга уч бор келган "Насаф" учта клубни ҳам мағлубиятга учратди. "Локомотив" (1:0), "Бунёдкор" (4:1), "Пахтакор" (1:0). Жамоа уйда кўп вазият яратади, лекин фойдаланиш яъни реализация паст. Сафардаги учрашув уйдагига нисбатан бироз камроқ голли вазият яратяпти. Аммо улардан фойдалана оляпти. "Насаф"да чемпионлик учун умид йўқолмаган. Қаршиликлар параллель кечадиган ўйинда "шерлар"нинг очко йўқотишига кўз тиккан ҳолда уч очко илинжида ҳаракат қилишади. 



АГМК Намангандан очко билан қайтади 

Олмалиқликлар финишга яқин ўйинни яхшигина кучайтира олишди. Бир қанча кўрсаткичлар борасида ҳам ўсиш кузатилди. Сўнгги 5та учрашув натижаларига кўра, АГМК "Пахтакор" ва "Навбаҳор"дан (13тадан очко) сўнг 12 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Энг кўп гол уриш бўйича эса иккинчи ўринда. Миржалол Қосимов шогирдлари рақибларга 14та тўп совға қилди, дарвозасидан эса 2та гол ўтказиб юборди. Иккинчидан сафарда ёки уйда бўлсин ўзи яратган вазиятларнинг деярли барчасидан самара чиқара оляпти. Мисол учун АГМК ўтган турда "Олимпик" дарвозасига 6та аниқ зарба йўллаган ва уларнинг барчаси дарвозага кирган. Фарғонада "Нефтчи" билан баҳсда дарвоза томон берган 5та аниқ зарбадан 3таси гол билан якунланган. "Динамо"га қарши кечган ўйинда 7та аниқ зарбадан 4таси гол. Бу ўйинларда катта саҳнага чиққан Мартин Боаке рақиблар посбонларини 5 маротаба ранжитди. 

"Навбаҳор"да реализация ёмонмас. Аммо ўйин давомида АГМКга нисбатан голга тортадиган вазиятлар камроқ яратмоқда. Дейлик, "Металлург" билан баҳсда наманганликлар рақиб томонда 82 маротаба ҳужум қилган, уларнинг 49таси хавфли чиққан. Дарвозага 2та аниқ зарба берган. Уларнинг биттаси гол билан якунланган. 


Ўзаро ўйинларга назар соламиз, АГМК уч йилдан бери "Навбаҳор"дан сафарда очко тортиб олмоқда. Умуман жамоаларнинг Намангандаги охирги икки учрашувида ҳисоб очилмаган, 5 мавсумдан бери дарвозаларга биттадан ошиқ гол урилаётгани йўқ. Эртага "Навбаҳор" ғалаба учун майдонга тушади. Улар Тошкентда "Пахтакор"нинг мағлубиятига умид қилган ҳолда бор кучларини ишга солишлари табиий. АГМК мавсумни тўртинчи ўринда якунлаши аниқ бўлган. Меҳмонлар биринчи даврадаги мағлубиятга реванш олиш ва мухлисларни хурсанд қилиш мақсади остида тўп тепишади. 

Демак эртага стадионда кўришгунча, деб қоламиз. Жамоалар жангга тайёрмисиз? 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика