UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  5 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  1 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  3 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  11 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  6 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  14 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  5 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8

Ибрагимович фаолиятидаги 500-голини киритди Янгиликлар

Ибрагимович фаолиятидаги 500-голини киритди

“Лос-Анжелес Гэлакси” клуби MLS чемпионати доирасида “Торонто” жамоаси меҳмони бўлиб, мағлубият аламини тотиб кўрди.

“BMO Филд” стадионида ўтган ва голларга бой бўлган баҳсда майдон эгалари 5:3 ҳисобида зафар қучишди. “Гэлакси” клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилди. 

Биринчи бўлим сўнггида швециялик 36 ёшли юлдуз ғаройиб зарба билан рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу Ибрагимовичнинг фаолиятидаги юбилей 500-голи сифатида тарихга кирди. Ибрагача Криштиану Роналду ва Лионель Месси айнан 500тадан гол киритишнинг уддасидан чиқишганди.

Маълумот учун, жорий мавсумда Златан MLS доирасидаги 22та учрашувда майдонга тушиб, 17та гол киритган. Ибрагимович “Лос-Анжелес Гэлакси”га жорий йилнинг март ойида “Манчестер Юнайтед” жамоасидан келиб қўшилган эди. 

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика