

"Кингдом Арена"да кечган баҳсда мухлислар гол кўришмади — 0:0.
Ўйиннинг асосий воқеалари:
- 84-дақиқада "Ал Ҳилол" ярим ҳимоячиси Салем Ал Давсари рақиб дарвозасини ишғол қилган эди, бироқ VAR аралашувидан сўнг гол инобатга олинмади.
- Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида (90+4) меҳмонлар ҳимоячиси Али Мажраши иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди.
Ушбу дурангдан сўнг "Ал Ҳилол" очколари сонини 47 тага етказиб олди ва "Ал Наср"ни (46 очко) ортда қолдириб, яна турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. 44 очко тўплаган "Ал Аҳли" эса учинчи поғонада қолди.



