UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Қатарни мағлуб этди  0 01:32Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти  1 01:30МЮ молиявий барқарорлиги учун юзлаб ходимларни бўшатган клуб энди чипталар нархини оширмоқда  1 00:14Эроннинг асосий таркиб футболчиси БААга қарши ўйнамайди. У Ўзбекистонга қарши баҳсгача майдонга қайтмоқчи  1 23:20Месси Бразилия ва Уругвайга қарши баҳсларда майдонга тушмайди  6 22:47"Қуршовда қолган Кападзе". Ўзбекистон терма жамоаси машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:42Қирғиз Республикаси футболчиси: "Мураббийлар Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини ўрганиб чиқди"  3 22:11Тимур Кападзе: "Эронни яхши ўрганиб чиқамиз ва керакли маълумотларни тўплаймиз"  17 21:43Отабек Шукуров: "Ҳар бир очко бизни мундиалга яқинлаштиради"  4 21:31Ўзбекистон терма жамоаси Хитой ва Тожикистонга қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  2 21:00"Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтинги  30 20:03​Дембелени Саудия Арабистонида кутишмоқда  4 19:41АПЛ 25 йил ичида илк бор тўп етказиб берувчисини ўзгартирди  3 19:15"Барселона"нинг икки ўйинчиси жароҳат олди  4 18:48Таҳлил. Қосимовнинг "Пахтакор"га қарши ўзига ҳос бўлмаган қуроли иш берди  10

Ҳусниддин Ғофуров Сербия премьер лигасида ўйнашга яқин турибди! Янгиликлар

Ҳусниддин Ғофуров Сербия премьер лигасида ўйнашга яқин турибди!

Сербия премьер лигаси иштирокчиси бўлган клубда катта қизиқиш уйғотган ҳужумчи наҳотки Туркияда ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган терма жамоамиз мураббийлар штабининг эътиборидан четдан қолган бўлса.
Ҳа майли, бугун биз “НБУ-Осиё”нинг 19 ёшли ҳужумичиси Ҳусниддин Ғофуровнинг нега, ёшлар терма жамомиз таркибига киритилмагани хусусида эмас, унинг Сербия клубига ўтишга жуда яқин тургани тўғрисида ёзамиз.

1994 йили Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида таваллуд топган Ҳусниддин Ғофуров бундан бир йил олдин Тошкент жамоасига кўрикдан ўтиш учун таклиф этилганди. Машғулотлар жараёнида ўзини ҳар томонлама кўрсатишга эришган футболчини мураббийлар жамоада олиб қолишган. Тан олиш керак, бу йилги биринчи лига ўйинларида Ғофуров тўпурарлик хусусиятини намойиш этган холда ўзини кўрсатмоқда. Умидли футболчи биринчи босқич ўйинларидан сўнг, 13та гол билан тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди. Биринчи лигада ўзини кўрсатишга эришган ўйинчилар доимо олий лига мураббийларининг эътиборида туради. Бунга илгари биринчи лигадан олий лига жамоаларига ўтган футболчиларга кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Айниқса тўпурар ҳужумчиларга совчилар кўп бўлади.

Очиғини айтганда, Ҳусниддинни ҳам олий лиганинг бир нечта клублари кузатиб юрганди ва уни жамоасида кўришни хоҳловчи бўлган мураббийлар талайгина эди. Шу боис унинг иккинчи даврадан ёки камида кейинги мавсумдан олий лиганинг бирорта клуби таркибида кўришни таҳмин қилаётган бир пайтимизда, Ғофуров кутилмаганда Сербияга жўнаб кетди.

Гап шундаки, 19 ёшли ҳужумчининг ўйинларини нафақат маҳаллий жамоаларимиз, балки хориж клублари ҳам кузатишаётган экан. Улардан бири Сербия премьер лигаси иштирокчиси бўлган “Явор”дир. Тўпурар ҳужумчига катта эхтиёж сезган сербияликлар, Ғофуровни синовдан ўтказиш учун таклиф қилишган.

Ушбу жамоа ҳақида қисқача айтадиган бўлсак, “Явор” 1912 йили Сербиянинг Иванжика шаҳрида ташкил топган жамоадир. Ўз тарихига эга бўлган клуб ўтган мавсумни 10-ўринда якунлашга эришганди. Айтиш керакки, Сербия премьер лигасида 16та жамоа иштирок этади.

Сербияда айни пайтда янги мавсумга тайёргарлик жараёни кетмоқда. У ерда янги чемпионат 10 августдан старт олади. Унгача жамоа бош мураббийи Богича Богичевич кўрикдан ўтиш келган барча футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечиради. Ажаб эмаски, маҳаллий мураббийга ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуровнинг ҳаракатлари маъқул келиб, ҳужумчимизни жамоада олиб қолса.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика