UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   1 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   1 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  7 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  17 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5

Ҳусниддин Ғофуров: “Нефтчи” юқори мақсадларни кўзлаган клуб” Янгиликлар

Ҳусниддин Ғофуров: “Нефтчи” юқори мақсадларни кўзлаган клуб”

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасидан ижарага олинган иқтидорли ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров Супер лига-2018да “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилади.

Яқинда жамоа билан шартнома тузган Ғофуров Фарғона клуби расмий сайтига интервью берди.

– Асосий мақсадимиз “Нефтчи”ни юқори ўринларга олиб чиқиш ҳисобланади, – деб гап бошлади Ғофуров.

– Фарғонадаги тарихий жамоа ҳақида барча яхши билади. Унинг шонли тарихидаги натижаларини такрорлаш бизнинг устивор вазифамиз этиб белгиланган. Жамоа мураббийлари билан гаплашдик. Улар менга ишонч билдиришларини айтишди. Албатта уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

Очиғи, “Пахтакор” билан шартнома тузганимдан сўнг Супер лиганинг бир қатор клублари мени ижарага олиш таклифи билан чиқишди. Улар қаторида “Нефтчи” ҳам бор эди. Хеч иккиланиб ўтирмасдан “Нефтчи”ни танладим.  Чунки бу жамоа мен учун қадрли ҳисобланади.

“Нефтчи” мухлислари бизни қўллаб-қувватлашларини истардим. Футбол мухлислар учун. Биз айнан ишқибозларимизнинг хурсандчилиги учун майдонга ғалаба илинжида чиқамиз. Улар янги мавсумда жамоамизнинг ҳақиқий 12-ўйинчиси бўлишларига ишонаман, – деб фикрларини якунлади Ҳусниддин Ғофуров.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика