UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  2 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  1 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  0 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  2 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  15 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  2 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  1 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  239 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва ҳарбий хизматчилар ўртасида ташкил қилинаётган “ЎФА кубоги” мусобақасига қуръа ташланди Янгиликлар

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва ҳарбий хизматчилар ўртасида ташкил қилинаётган “ЎФА кубоги” мусобақасига қуръа ташланди

Теглар :  ЎФА кубоги
2018 йил 5 июнь куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилар ўртасида ташкил қилинаётган “ЎФА кубоги” мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сонли Фармони ҳамда 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш, аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2018 йил 5 июнь куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилар ўртасида ташкил қилинаётган “ЎФА кубоги” мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра “А” гуруҳидан Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоалари жой олишган бўлса, “В” гуруҳи Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси жамоаларидан ташкил топди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлар жорий йилнинг 18 июнидан 20 июнига қадар Андижон ва Жиззах шаҳарларида ўтказилади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика