UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  1 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  2 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  5 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  3 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  4 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  3

"Ҳоким кубоги": "Нефтчи-1"дан яна бир ғалаба Янгиликлар

"Ҳоким кубоги": "Нефтчи-1"дан яна бир ғалаба

Теглар :  Нефтчи
Бугун Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида Наманганнинг “Норин” ҳамда “Нефтчи-1” жамоалари ўзаро рақобат олиб боришди.

Бу сафарги ўйинда Андрей Фёдоров Ўткир Юсуповга илк дақиқалардан имконият берди. “Ёзёвон-Лочинлари”га қарши баҳсда Абдумавлон Абдужалилов жамоа дарвозасини қўриқлаган эди. Шунингдек, ярим ҳимоячи Дамир Низанов ҳам “Норин”га қарши асосий таркибда ўйин бошлади. Айтиш керакки, Дамир “Ёзёвон-Лочинлари”га қарши рақобатда ўзидан яхши таассурот қолдирган эди.

Ўйинга келадиган бўлсак, беллашув “Нефтчи-1” футболчиларининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Отабек Исроилов томонидан киритилган тўп Андрей Фёдоров шогирдларига турнирдаги иккинчи ғалабани тақдим этди. Маълумот ўрнида, “Нефтчи-1” ўтган галги баҳсда “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси 4:1 ҳисобида таслим қилган эди.

“Ҳоким кубоги-2016”. Қиргули. “Нефтчи” СК стадиони.

“Норин” (Наманган) – “Нефтчи-1” (Фарғона) 0:1
Гол:
Отабек Исроилов.
“Норин”: Артур Парвонов, Алижон Алижонов, Алишер Абдуллаев, Шоирбек Рўзиев, Фаррух Нурбоев, Сардор Сафаров, Достон Ибрагимов, Элдор Эргашев, Анвар Абдуқодиров, Шокир Ёқубжонов, Умар Тўхтасинов.
Захирадан ўйинга қўшилганлар: Жавоҳир Садиров, Муҳаммад Нуриддинов, Дилнур Маликов, Шаҳбоз Эргашбоев, Илҳом Тожибоев, Муқум Тошматов, Искандер Исмоилов.

“Нефтчи-1”: Ўткир Юсупов, Шукур Пўлатов, Достон Турсунов, Илхом Бойдедаев, Умид Қодиров, Мухсин Убайдуллаев, Сардор Эминов, Алишер Саматов, Шерзод Ҳакимов, Дамир Низанов, Отабек Исроилов.
Захирадан ўйинга қўшилганлар: Абдумавлон Абдужалилов, Сардор Қулматов, Дилёр Ирматов, Жавоҳир Расулов, Бахтиёр Ёқубов, Абдураҳмон Абдулхақов, Мурод Бобожонов.

 Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи-1” навбатдаги ўйинини 3 февраль куни “Андижон” жамоасига қарши олиб боради. Андижонликларга қарши беллашув ҳам Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 15:00да бошланади.

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика