UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  1 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  6 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  40 21:10Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...  2 21:00Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади  128 20:25ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, бироқ...  1 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  12 19:40VAR хатоларидан энг кўп жабр кўрган АПЛ клублари аниқланди  4 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  1 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  14 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  17 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  16

Ҳарри Кейн: "Менинг келажагим "Бавария"да" Янгиликлар

Ҳарри Кейн: "Менинг келажагим "Бавария"да"

"Бавария" ҳужумчиси Ҳарри Кейн Мюнхендаги омадсиз мавсум ва келажаги ҳақида гапирди.

Англиялик ваҳимага тушмаяпти.

"Германиядаги тажрибам менга жуда ёқди. Бу фаолиятимда менга янги туртки, янги чақирув, янги муҳит бериши керак бўлган қадам эди ва мен бу қадамни қўйганимдан жуда хурсандман.

Менинг келажагим "Бавария"да. Тўрт йиллик шартномам бор. Бу ерда бахтлиман ва умид қиламанки, ушбу мавсум ўзгача натижага эришаман. Агар ундай бўлмаса, ёзда яна уриниб кўришга тайёрман", – деди футболчи.

Англиялик футболчи Мюнхен клубида илк мавсумини ўтказмоқда. 30 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Аввалроқ Ҳарри Кейннинг уч нафар фарзанди автофалокатга учрагани хабар қилинган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
12 апр 23:57:03
QosimNozimBavariyaChmpn
Keyn sehrli tayoqcha sehring ish bermayopdiku
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика