UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  3 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  3 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  11 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  3 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  3 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2

Ҳамид Актамов: «Рақиб танламаймиз» Янгиликлар

Ҳамид Актамов: «Рақиб танламаймиз»

Ўзбекистон футбол федерациясида мамлакат XXIII миллий чемпионати олий лига баҳсларига қуръа ташланди.

Қуръага кўра, «Қизилқум» жамоаси янги мавсумни сафарда бошлаб меµмонда якунлайдиган бўлди. Дастлабки турда Юрий Лукин шогирдлари Тошкентда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ва Ўзбекистон кубоги соҳиби — «Бунёдкор» футболчиларига қарши майдонга тушади. Иккинчи турни ўз майдонида «Андижон»га қарши ўтказса, кейинги ўйин яна Тошкентда бўлиб ўтади. Унда кончилар «Пахтакор» жамоаси меҳмони бўлишади.

Тақвим хусусида «Қизилқум» жамоаси ижрочи директори Ҳамид Актамов ҳамда бош мураббий Юрий Лукинларнинг фикри билан қизиқдик.

Ҳамид Актамов, «Қизилқум» футбол клуби ижрочи директори:

— Қуръа якунлари ҳақида нима дейиш мумкин?! Чемпионатда иштирок этадиган ўн уч жамоа билан эртами-кеч барибир ўйнаймиз. Қисқача айтганда, рақиб танлашга ҳаққимиз йўқ. Агар мавсум бошида жамоаларнинг деярли бир хил имкониятга эга бўлишини ҳисобга олсак, ҳеч кимдан чўчимаймиз. Ҳаммаси аввало мавсумга жамоаларнинг қандай ҳозирлик кўришига боғлиқ.
 
Шу учун биз ҳозирда қуръа якунлари хусусида эмас, кўпроқ таркибни қандай шакллантиришга эътибор қаратганимиз маъқулроқ. Бир томондан учрашувларни сафарда бошлашимиз ёмон эмас.Умуман айтганда, қуръадан кўнглимиз тўлди. Қолаверса, қайсидир маънода тақвимнинг ҳам аввалги тизимлардан фарқ қилиши ва учрашувларнинг янгича тартибда ўтиши кўпчилик қаторида биз учун ҳам қизиқарли.
 
Юрий Лукин, жамоа бош мураббийи:

— Рости, чемпионатни сафарда «Бунёдкор»га қарши бошлашимизни кутмагандим. Аммо бундан нолимаймиз. Жамоамиз билан мавсумга максимал даражада пухта ҳозирлик кўришга интиламиз. Чунки рақибларимизнинг барчаси билан барибир ўйнаймиз. ПФЛнинг «кўзгули» тақвим тизимидан воз кечганлиги ҳам кўпчилик учун янгилик бўлди. Иккинчи даврани ўз майдонимизда мамлакатимизнинг етакчи жамоасига қарши бошлаш биз учун ёқимли, албатта.
 
Энди фикри-хаёлимизни янги мавсумга пухта ҳозирлик кўришга қаратамиз. Мақсадимиз эса олий лигада «жон сақлаб» қолиш эмас, аксинча чиройли ва ҳужумкор ўйинлар намойиш этиб, кўпсонли мухлисларимизни қувонтиришдир.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика