UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40"Барселона" ҳимоячиси билан хайрлашиши мумкин  1 12:14"Бавария" ҳимоячисини сотишга тайёр  0 11:48"Бавария" "Байер" ҳимоячисини сотиб олишга яқин  0 11:20Италия ҳимоячиси Евро-2024да қатнашолмайдиган бўлди  2 11:00Суперлига. «Андижон» — «Пахтакор» учрашувига қанча мухлис ташриф буюрди?  13 10:55Тарихда шу кун. "Қассоб" Нишимура ва манзилга етиб келган Абрамов  6 10:37Бруну Манчестерни тарк этиши мумкин. Португалиялик футболчи Европанинг топ жамоаси билан музокараларни бошлади  7 10:12Лука Модрич келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:49Жозе Моурино «Фенербахче» бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  6 09:24Элдор Шомуродовга Италия А Сериясининг бошқа жамоасидан таклиф бор  8 09:00«Бобур Арена» тўлган баҳсда «Пахтакор» «Андижон»ни мағлуб этди  21 08:36Фабрицио Романо Марко Ройснинг навбатдаги жамоасини маълум қилди  1 08:15Про лига. Бугун 11-тур учрашувлари давом эттирилади  0 01:23Начо Карвахаль ҳақида: "Замонанинг ва барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси"  4 00:35Гринвудга учта топ-клуб қизиқмоқда  4

"Ҳали асосий мақсадимга эришганим йўқ" - "Динамо"нинг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси Шоҳруҳ Абдураҳмонов Янгиликлар

"Ҳали асосий мақсадимга эришганим йўқ" - "Динамо"нинг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси Шоҳруҳ Абдураҳмонов

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси 2021 йил Про лига якунларига кўра иккинчи ўринни эгаллади ва Суперлигага йўлланма олди.

Бир сўз билан айтганда Самарқандга катта футбол қайтди. Бунда эса жамоадаги барча ўз ҳиссасини қўшди. Хабарингиз бор, "Динамо" жамоаси бир неча йиллардан бери ҳар мавсум охирида энг яхши футболчини тақдирлаш анъанасини йўлга қўйиб келмоқда. Жорий мавсум ушбу эътироф майдонда ҳаракатлари ва узоқдан йўлланган голлари билан ажралиб турган Шоҳруҳ Абдураҳмоновга насиб қилди. Биз "Нефтчи" билан кечган сўнгги тур баҳсидан сўнг уни суҳбатга чорладик. 

- "Динамо" икки йиллик танаффусдан сўнг Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. Вазифа муддатидан аввал бажариб бўлингани навбатдаги учрашувларга салбий таъсир қилгани яққол кўринди...

- Авваламбор барчан мухлисларни Суперлига йўлланмаси билан табриклайман. Икки йил деганда биз ўз мақсадимизга эришдик. Албатта Про лига тугашига бир нечта тур қолганда вазифа бажарилди. Бу қанчалик таъсир қилганини сўнгги ўйинлардаги натижалар ҳам айтиб турибди. 

- Мавсум давомида "Нефтчи" билан рақобатлашиш қай даражада қийин кечди? 

- Кўрябсиз сўнгги икки йилда Про лига савияси анча ошди. Мусобақада рақобат сезиларли даражада кучайди. Суперлига йўлланмаси учун курашиш қизиқарли кечди. "Нефтчи" ҳақли равишда биринчи ўрин билан Суперлигага йўлланма олди. "Олимпик" бу йил ташкил топганига қарамасдан ҳар бир ўйинда курашди. "Нурафшон"га қарши ўйинлар ҳам осон бўлгани йўқ. 

- Жорий йилги мавсум Шоҳруҳ Абдураҳмонов учун шубҳасиз омадли ўтди, дея оламиз. Футболчининг қирраларини очилиши ва ўйини ёрқин кечиши мураббийга боғлиқми?

- Менинг фикримча, ҳа. Футболчининг қай даражада тўп тепиши мураббийга боғлиқ, деб ўйлайман. Жорий йилги муваффақиятларим учун мураббийларимга ва жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. 

- 2019 йил "Пахтакор" ўринбосарларидан "Динамо"га кўчиб ўтган эдингиз. Самарқанд клуби сизнинг трансферингизни сотиб олганди. Биздаги маълумотларга қараганда ўшанда жамоа 500 миллион сўм тўлаган экан...

- Тўғри 2019 йилда мени "Пахтакор"дан сотиб олган. Лекин трансфер нархимнинг очиғи билмайман. 

- Шу кунгача жамоада кўп бор таркиб ўзгарди. Футболчилар алмашди. Бошқа жамоалардан таклифлар бўлганми? Ўша мавсум Суперлигада Ван Перси услубида урган голингиздан сўнг ҳаридорларингиз кўпайганди. "Динамо"да сизни ушлаб турган нарса нима?

- Суперлигада иштирок этган йилимиз жуда кўп тажрибали ижрочилар билан тўп тепгандим. Улардан ўзим учун фойдали жиҳатларни ўзлаштирдим. Тажриба орттирдим. Сиз айтаётган гол кутилмаганда юз берган эди. Вазият шуни тақозо қилди ва гол урдим. Лекин таклифлар ҳақида менинг хабарим бўлмаган.

- Шоҳруҳ Абдураҳмонов кеча қандай эди, бугун қандай? Келажакни қайси жамоа билан боғламоқчисиз?

- Мени шу даражага келишимга оилам, мураббийларим сабабчи. Олдин ҳеч бундай натижага эришишимга ишонмасди. Олдимга мақсад қўйдим ва шу йўлда ишонч билан ҳаракат қилмоқдаман. Ҳали асосий мақсадимга эришганим йўқ. Бўлғусида фаолиятимни қайси клуб билан боғлашим аниқ эмас. 

- Мақсадингиз "Пахтакор"га кучли бўлиб қайтишми ёки олдинга ҳаракат қилиш?

- Мақсадим худо хоҳласа АПЛда тўп тепиш. Албатта фақат олдинга қараб интиламан.  


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика