"Бавария" ҳимоячисини сотишга тайёр

Sherzod Nurmatov
3 июн 2024
Мюнхенликлар Дайо Упамекано бўйича таклифларни кутмоқда.

Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси ёзда ҳимоячи Дайо Упамеканони сотишга шай турибди, деб хабар берди "Sky Sports" мухбири Флориан Плеттенберг.



Хабар қилинишича, мюнхенликлар ёзда 25 ёшли Упамекано бўйича фойдали таклиф келиб тушса, музокараларга киришишга тайёр. Бу клубнинг сўнгги икки ҳафта ичидаги позицияси.

Шунингдек, "Бавария" Эрик Дайер ва Маттейс де Лигтни қўйиб юбормайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports