Гвардиола “Кристал Пэлас”га учралган мағлубият ҳақида гапирди
31 окт 2021 09:30
Янгиликлар
Гвардиола “Кристал Пэлас”га учралган мағлубият ҳақида гапирди
“Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиола АПЛ 10-тури доирасида “Кристал Пэлас”га қарши (0:2) ўйинда кейин ўз фикрлари билан бўлишди.
“Кўп режалар нотўғри кетди. Тезкор гол ўтказиб юбордик, 1-тайм яхши ўтказдик, аммо бизда четлатиш ҳам бўлди.
Мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлаб туришди, афсуски, голимиз ҳисобга олинмади. Қизилга келсак, бугун Жонни Эванс (“Лестер” ҳимоячиси) худди шу каби вазиятда сариқ карточка олди. Арбитр вазиятни шундай баҳолади. Гол ўтказиб юборганимизда хатога йўл қўйдик, сариқ ёки қизил карточка эса ҳакамнинг қарорига боғлиқ”, дейди испаниялик мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар