UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  2 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  3 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  14 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  6 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0

Гризманн икки йилда илк бор жароҳат олди. "Атлетико" форварди "Интер" билан ўйингача тикланмоқчи Янгиликлар

Гризманн икки йилда илк бор жароҳат олди. "Атлетико" форварди "Интер" билан ўйингача тикланмоқчи

Антуан Гризманн "Интер" ва "Атлетико" (1:0) жамоалари ўртасидаги ўйинда жароҳат олди.

Ҳужумчи ўйиннинг 78-дақиқасида мажбуран майдонни тарк этди.

"Атлетико" бугун Гризманнга товон боғламасининг ўрта даражадаги чўзилиши ташҳиси қўйилганини хабар қилди.

Relevo'нинг ёзишича, француз меҳмонда "Атлетик" (илк ўйин – 0:1)га Испания кубоги ярим финал жавоб ўйинини ўтказиб юбориши аниқ.

Гризманн 13 мартда бўлиб ўтган "Интер"га қарши жавоб ўйинигача тикланмоқчи. Тест натижалари буни иложсиз эмаслигини кўрсатяпти, аммо "Атлетико" эҳтиёткорликни сақлаб турибди.

Қайд этиш керакки, Гризманнда икки йил давомида жароҳат бўлмаганди (2022 йилнинг январидан бери). У ўшанда мушак жароҳати сабаб бир ярим ойни ўтказиб юборган.

32 ёшли форвард жорий мавсум "Атлетико" сафида 36та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 7та ассист қайд этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика