UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  4 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  11 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  8 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  19 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  32

"Иорданиялик мухлислар "Ал Файсали"нинг асосий кучи экан" — Рўзиқул Бердиев Янгиликлар

"Иорданиялик мухлислар "Ал Файсали"нинг асосий кучи экан" — Рўзиқул Бердиев

Осиё Чемпионлар Лигаси "B" гуруҳи 1-туридан ўрин олган "Ал Файсали" – "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Бугун ғалабани кўзлаб майдонга тушгандик, бунга эришдик. Албатта, осон бўлмади. Иккинчи таймнинг 20 дақиқасини ёмон ўтказдик.

Мезбонлар мухлисларини тушуниб турибман. Улар ўз севимлилари ютишини хоҳлашади. Лекин алоҳида таъкидлаш керак, "Ал Файсали" мухлислари жамоани астойдил қўллаб-қувватлаб, катта куч беришди. Улар жамоанинг асосий кучи экан. 

Бошида айтганимдек, биз фақат ғалаба учун ўйнадик. "Ал Файсали" дуранг учун ҳаракат қилди, дея олмайман. Биз ғалаба учун охиригача курашдик ва мақсадимизга етдик. Захирадан тушганлар ўйинга яхши киришиб кетишди. Бу алмаштиришлар ўйинимизни кучайтирди. 

Жамоаларимиз кейинги босқичга чиқишга қодир.

Йигитларимиз ОЧЛда ва кўплаб мухлислар олдида ўйнаш тажрибасига эга. Шунинг учун биринчи бўлимда деярли ҳаяжон сезилгани йўқ", – деди Бердиев.

"Насаф" Иордания клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳ етакчиси бўлиб олди. "Аждарлар"нинг кейинги учрашуви Қатарнинг "Ал Садд" клубига қарши кечади. Баҳс 2 октябрь куни Қаршида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика