UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  0 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  1 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  7 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  16 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

Футзал. Японияга ютқазиб иккинчи бўлишимиз керак эдими? Янгиликлар

Футзал. Японияга ютқазиб иккинчи бўлишимиз керак эдими?

Ўзбекистон терма жамоаси агар гуруҳда иккинчи ўринни олиб Таиланд терма жамоасига қарши баҳс олиб борганида ярим финалга чиқа олмасди!
Балки чиқа оларди, лекин Таиланд биздан кўра анча кучли рақиб ва японларнинг ҳийласи аввало бизга кўпроқ фойда берди. Кўпчилик Ўзбекистон терма жамоасининг бугун қайд этган натижасидан келиб чиқиб мураббийлар штабини кескин танқид қиляпти. Ўйлайсизки, гуруҳда иккинчи ўринни олганимизда биз ҳозир ярим финалда Қувайтга қарши ўйнармидик? Йўқ албатта, бизнинг йигитлар аллақачон Тошкентга етиб келган бўлардилар.

Таиланд терма жамоаси Эронни Осиё Кубогида икки маротаба мағлубиятга учратиб финалга чиққан. Сўнгги Осиё чемпионатида айнан Таиланд терма жамоаси Эронни финалдан маҳрум қилганини ҳамма ҳам билмаса керак.

Таиланд терма жамоаси 13 марта Осиё чемпионатида иштирок этган. Иккита кумуш, 4та бронза. Чакки натижа эмас, тўғрими?

Таиланд футзалчилари 4 карра ЖЧ иштирокчиси! 2012 йил шу мамлакатда бўлиб ўтган мусобақада Таиланд терма жамоаси гуруҳдан чиқа олган. 1/16 финалда эса якунда финалга қадар етиб борган Испанияга имкониятни бой берди.

Ундан кейин бу Ўзбекистон миллий терма жамоасини тўлиқ таркиби эмаслигини ҳам унутмаслигимиз лозим. Элибоев, Шарипов ва Ирсалиев каби етакчи футзалчиларимиз мусобақага бормаганлар.

"Афсуски, жароҳат туфайли бу мусобақада иштирок эта олмаяпман. Дўстларим ва укаларимга эса қизиқарли чемпионат учун раҳмат айтишим мумкин. Ҳақиқатдан ҳам Таиландга тушсак маъқул бўларди деган гапларни эшитяпмиз. Аммо унутмаслик керакки, Таиланд терма жамоаси ЖЧларда пишган жамоа. У ерда футзал жуда ривожланган. Муҳими, "Локомотив" учун ОЧЛ йўлланмаси ютилди", - дейди Дилшод Ирсалиев.

Аслида мусобақада гуруҳдан чиқа олиш ҳақида ўйлаётган эдик. Ҳаттоки, "Локомотив" ОЧЛда иштирок этмаслиги учун Ўзбекистон терма жамоаси атайин гуруҳда қолишни режалаштирган деган гаплар ҳам чиқди. Балки Эрондан йирик ҳисобда мағлубиятга учрагандирмиз, аммо "Локомотив" учун ОЧЛ масаласини ижобий ҳал қилдик.

Эрон эса бу бошқа масала, хорижлик мутахассислар айтганидек, Эронда янги туғилган чақалоққа футзал тўпи совға қилинади.

Шундай экан, футзалчиларимизни койимайлик! Мухлисларга эса алоҳида раҳмат! Ҳатто вьетнамликлар ҳам Ўзбекистон деб бақириб юборишди.

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика