

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳнинг 3-турида Японияга ютқазиб қўйди - 2:4. Шу тариқа, Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги жамоа гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби бугун маълум бўлади. "A" гуруҳидаги 3-тур баҳслари Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади. Ушбу гуруҳда биринчи бўлган жамоа чорак финалда Ўзбекистон билан ўйнайди.
3-тур, 5 февраль. 16:00
Хитой Тайпеи - Вьетнам
Малайзия - Баҳрайн




