UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3

Футзал: Ўзбекистон илк ўйинда Эронга мағлуб бўлди Янгиликлар

Футзал: Ўзбекистон илк ўйинда Эронга мағлуб бўлди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эрондаги ўқув-машғулот йиғини доирасида Эрон терма жамоасига қарши илк ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Эронга қарши режалаштирилган ўртоқлик учрашувларининг биринчисида мезбонлар бироз устунлик қилишди ва иккинчи бўлимда киритилган жавобсиз учта гол эвазига ғалаба қозонишди.

Ўйиннинг дастлабки бўлимида асосан қарши ҳужум тактикасида тўп сурган Хосе Мария Мендез жамоаси бир қатор ҳафвли вазиятларни яратди, аммо имкониятлардан фойдалана олмади. Ўйиннинг иккинчи таймида эронлик футзалчилар фаолроқ ҳаракат қилишди ва якунда йирик – 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Терма жамоалар ўртасидаги иккинчи ўртоқлик ўйини 29 август куни бўлиб ўтади.

Таъкидлаш жоиз, мазкур ўйинлар ҳар иккала терма жамоа учун ҳам сентябрь ойида Колумбияда старт оладиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати баҳсларига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўртоқлик учрашуви

28 август. Машҳад, Эрон

Эрон – Ўзбекистон 3:0 (0:0)
Голлар:
Фарҳод Тавакколи (24), Муҳаммад Тоҳирий (31), Муҳаммад Кешаварз (34)
Четлатишлар: Аҳмад Исмоилпур – Жавлон Аноров, Константин Свиридов, Фарҳод Абдумавлонов.
Эрон
Дарвозабонлар:
2.Алиреза Самими, 1.Сапехр Муҳаммади;
Майдондаги ўйинчилар: 3.Джавад Эсфандиари, 4.Муҳаммад Кешаварз, 5.Хамид Ахмади, 13.Фарҳод Тавакколи, 17.Саид Афшар, 6.Муҳаммад Ризо Сангсефиди, 8.Қудрат Боходирий, 12.Аҳмад Исмоилпур, 11.Афшин Каземи, 10.Муҳаммад Тоҳирий, 16.Мехран Алихадр, 7.Саид Аббоси, 14.Махди Жовид, 15.Ҳуссайн Тойибий, 9.Беҳруз Жафари, 18.Муҳаммад Шажари.

Ўзбекистон
Дарвозабонлар:

1.Рустам Умаров, 12.Акмал Хазратқулов;
Майдондаги ўйинчилар: 3.Нодир Элибоев, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов, 10.Жавлон Аноров, 7.Дилшод Раҳматов, 2.Дилшод Ирсалиев, 8.Фарход Абдумавлонов, 13.Феруз Фахриддинов, 4.Шухрат Тожибоев, 5.Даврон Чориев, 6.Машраб Одилов, 9.Илҳом Ҳамроев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика