UZ

Сўнгги янгиликлар

08:14Саудия Арабистони чемпионати. «Ал Иттиҳод» «Ал Фотеҳ»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  0 07:39Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» Машарипов жамоасига қарши баҳс олиб боради  1 02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  2 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  3 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  1 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  46 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  4 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  24 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  8 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0

Футзал. ЖЧ-2021. Мухлисга айланган Месси ва Неймар, шогирдига медалини туҳфа қилган мураббий, Эронга 8 та гол урган Ўзбекистон ҳамда унинг рақами ручка билан ёзилган либосда ва омад тумори билан майдонга тушган рақиблари ҳақида ҳикоя қиламиз Янгиликлар

Футзал. ЖЧ-2021. Мухлисга айланган Месси ва Неймар, шогирдига медалини туҳфа қилган мураббий, Эронга 8 та гол урган Ўзбекистон ҳамда унинг рақами ручка билан ёзилган либосда ва омад тумори билан майдонга тушган рақиблари ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал бўйича мундиал тарихи ҳақидаги маълумотлар билан таништириб борамиз.

Футзал бўйича ФИФА таснифидаги тўққизинчи жаҳон чемпионатига 2021 йилнинг 12 сентябрь — 3 октябрь кунлари Литва мезбонлик қилди. Аслида мазкур мундиал бир йил илгари ўтказилиши керак эди, бироқ COVID-19 пандемияси сабабли мусобақа бир йил ортга сурилди.

Мазкур мусобақада илк маротаба видео қўллаб-қувватлаш тизимидан (VS) фойдаланилди. Шунингдек, биринчи марта аёл ҳакамлар жалб этилди.

Турнирда 6 конфедерациядан 24 мамлакат иштирок этди. Пандемия сабабли жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўташи керак бўлган 2020 йилги Осиё чемпионати бекор қилинди ҳамда 2018 йилги қитъа чемпионатида энг яхши кўрсаткичга эришган 5 жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Улардан учтаси — Эрон, Япония, Ўзбекистон тўғридан-тўғри мундиал иштирокчисига айланган бўлса, яна иккита йўлланма эгаси плей-офф ўйинлари орқали аниқланди.

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан тақиқланган ва 2020 йил декабрь ойида Спорт арбитраж суди қарорига мувофиқ, Россия терма жамоаси мамлакат футбол иттифоқининг (РФУ) нейтрал спортчилари сифатида иштирок этди ва Россия Олимпия қўмитаси байроғидан фойдаланди.

Жаҳон чемпионатининг "B" гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси илк турда сўнгги дақиқада ўтказиб юборилган гол туфайли Гватемалага 4:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўзбекистонга қарши ўйиндаги ғалабадан кейин Гватемала дарвозабони муваффақиятининг сири сифатида қизи совға қилган омад келтирувчи туморни тақиб юришини айтган. Аммо "омад тумори" кейинги ўйинларда ўз кучини йўқотди ва жамоа гуруҳда қолиб кетди.

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2021
1-тур
ЎЗБЕКИСТОН - ГВАТЕМАЛА - 4:5
12 сентябрь 2021 йил. Вильнюс. "Vilnius Arena" мажмуаси.
Ҳакамлар:
Никола Йелич (Хорватия), Чиара Перона (Италия), Эдуардо Фернандес (Португалия).
VAR ҳаками: Ондрей Черни (Чехия).
Вақтга масъул ҳакам: Борислав Колев (Болгария).
Комиссар: Сергей Силва (Литва).
Кординатор: Жоэ Риццелло (Италия).

Голлар: Фернандо Кампаньяк 4, - 0:1. Марвин Сандовал 5, - 0:2. Ихтиёр Ропиев 6, - 1:2. Алан Агуилар 7, - 1:3. Марвин Сандовал 22, - 1:4. Ихтиёр Ропиев 25, - 2:4. Ихтиёр Ропиев 35, - 3:4. Уолтер Энрикес 39 автогол - 4:4Алан Агуилар 40, - 4:5.

ЎЗБЕКИСТОН (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев.
Захира: 12.Равшан Элибоев, 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 5.Музаффар Аҳаджонов, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 11.Акбар Усмонов, 14.Хушнур Эркинов, 15.Суннатилла Жўраев.
Бош мураббий: Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон).

Гватемала (биринчи бешлик): 2.Уильям Рамирес, 5.Эдгар Сантизо, 7.Хосе Мансилла, 9.Уолтер Энрикес, 10.Марвин Сандовал.
Захира: 12.Хосе Рейес, 3.Пабло Моран, 6.Александер Алай, 8.Роман Алварадо, 11.Алан Агуилар, 13.Вандерлей Руиз, 15.Патрик Руиз, 16.Фернандо Кампаньяк.
Бош мураббий: Эстуардо Де Леон (Гватемала). 

Огоҳлантиришлар: Акбар Усмонов 24, Уолтер Энрикес 26, Суннатилла Жўраев 28, Фернандо Кампаньяк 32.

ВИДЕО

2-турда эса Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Россияга муносиб қаршилик кўрсатганига қарамасдан, 2:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.

"B" гуруҳи, 2-тур

Вильнюс, Литва 

Ўзбекистон — Россия 2:4

Голлар:
10 - Робиньо (1:0), 11 - Артём Ниязов (2:0),21 - Даврон Чориев (1:2), 27 - Машраб Одилов (2:2), 34 - Артём Ниязов (2:3), 34 - Артём Ниязов (2:4)

ЎЗБЕКИСТОН (биринчи бешлик): 12. Равшан Элибоев, 4. Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳом Ҳамроев, 8. Ҳусниддин Нишонов, 10. Даврон Чориев

Захира: 1.Рустам Умаров, 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 5.Музаффар Аҳаджонов, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 11.Акбар Усмонов, 14.Хушнур Эркинов, 15.Суннатилла Жўраев.

Бош мураббий: Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон).

Россия (биринчи бешлик): 16.Дмитрий Путилов, 10.Робиньо, 12.Иван Чишкала, 14.Данил Давидов, 15.Андрей Афанасьев.

Захира: 2.Альберт Цаидер, 3.Ромуло, 4.Артём Антошкин, 5.Руслан Кузиев, 6.Янар Асадов, 7.Иван Милованов, 9.Сергей Абрамов, 11.Артём Ниязов, 13.Сергей Абрамович.

Бош мураббий: Сергей Скорович.
Огоҳлантириш: 11 - Даврон Чориев

ВИДЕО

"Оқ бўрилар"ни 3-турда фақат ва фақат ғалаба қаноатлантирарди. Бўлажак рақиб Миср ҳам уч очко илинжида майдонга чиққанди. Қийин ўтган беллашувда Ўзбекистон 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳда иккинчи ўрин билан плей-офф босқичига йўл олди.

Жаҳон чемпионати
"B" гуруҳи. 3-тур
Ўзбекистон - Миср 2:1
Голлар: 2 - Ҳусниддин Нишонов (1:0), 19 - Мустафо Эид (1:1), 33 - Анасхон Раҳматов (2:1)

20.00, "Вильнюс Арена" мажмуаси

Дастлабки бешлик: 12.Равшан Элибоев, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев

Захира: 1.Рустам Умаров, 16.Аббос Элмуродов, 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 5.Музаффар Аҳаджонов, 7.Дилшод Раҳматов, 11.Акбар Усмонов, 14.Хушнур Эркинов, 15.Суннатилла Жўраев 

Миср: Абдулносир, Дунга, Мансур, Шула, Алла

Захира: Шобер, Элашвал, Боди, Аҳмед, Саид, Эид, Хусни,Коки, Юсри

ВИДЕО

Миср терма жамоаси мундиалдан аввал ҳам Таиландда халқаро турнирнинг 3-ўрин учун кечган беллашувида Ўзбекистонга 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ўша мусобақа мисрлик футзалчининг либоси кўпчиликнинг диққатини тортганди. Гап шундаки, ярим финал доирасидаги мезбонларга қарши ўйинда африкаликларнинг учинчи дарвозабони рақами ручка билан чизилган либосда майдонга чиққани тасвирларда акс этган. Мазкур воқеадан сўнг Миср футбол ассоциацияси расмийлари воқеа бўйича текширув ишлари амалга оширилишини маълум қилди.

Осиёнинг етакчи жамоаси Эронга қарши нимчорак финал баҳси эса драматик руҳда кечиб, мундиалнинг энг шиддатли ўйинларидан бирига айланди. Жами 17 та гол урилган учрашувда эронликлар 9:8 ҳисобида зафар қучди. Афсуски, беллашув сўнгида катта устунликка эга бўлган Баҳодир Аҳмедов шогирдларига ҳисобни тенглаштириш учун вақт етмади.

ЖЧ-2021. Нимчорак финал.
Ўзбекистон - Эрон 8:9 

Гол: Ҳусниддин Нишонов 9', 33', Дилшод Раҳматов 17', Ихтиёр Ропиев 18', Анасхон Раҳматов 27', 39', Илҳом Ҳамроев 30', 40' – Али Ҳасанзода 1', 22', 28', Маҳди Жавид 5', 25', Саид Аҳмад Аббоси 16' 37', Фарҳод Тавакколи 18', Муслим Оладгодбаҳ 29'

Ўзбекистон: 12. Равшан Элибоев, 4. Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳом Ҳамроев, 8. Ҳусниддин Нишонов, 10. Даврон Чориев

Захира: 1. Рустам Умаров, 16. Аббос Элмуродов, 2. Анасхон Раҳматов, 3. Машраб Одилов, 5. Музаффар Аҳаджонов, 7. Дилшод Раҳматов, 11. Акбар Усмонов, 14. Хушнур Эркинов, 15. Суннатилла Жўраев

Эрон: 2. Алиризо Самими, 5. Ҳамид Аҳмади, 6. Муҳаммадризо Сангсефиди, 7. Али Ҳасанзода, 9. Саид Аҳмад Аббоси

Захира:1. Сафир Муҳаммади, 3. Аҳмад Исмоилпур, 4. Алиризо Рафеипур, 8. Муслим Оладгодбаҳ, 11. Фарҳод Фаҳим, 12. Муҳаммад Шажари, 13. Фарҳод Тавакколи, 14. Маҳди Жавид, 15. Таҳа Нематиан

Огоҳлантириш: Анасхон Раҳматов (24)

ВИДЕО

Ёпиқ майдонда ўтказилган мундиални нафақат футзал ихлосмандлари, балки профессионал футбол юлдузлари ҳам кузатиб борди. Жумладан, Лионель Месси, Роналдиньо, Неймар ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ҳамюртларини қўллаб-қувватлаётгани акс этган бир нечта пост жойлади.

Юлдузларнинг ўз уйларидан туриб севимли жамоаларини кузатиб боришига қарамай, Литвадаги мундиалда томошабинлар ташрифи бўйича энг ёмон кўрсаткич қайд этилди. Мусобақадаги ҳар бир ўйинини ўртача 1187 киши томоша қилди.

Мундиалнинг ҳал қилувчи учрашувида Рикардиньо етакчилигидаги Португалия амалдаги чемпион Аргентинани мағлуб этиб, ўз тарихида илк маротаба бош совринни қўлга киритди. Шу тариқа, кубок 17 йилдан сўнг Европа қитъасига қайтди.

Португалия терма жамоаси афсонаси Рикардиньо жаҳон чемпионати бошланишига олти ой қолганида жиддий жароҳатга йўлиқди. Унинг мундиалда қатнашиши сўроқ остида эди. Бироқ Роналдунинг ватандоши ўзида куч ва журъат топа олди ҳамда якунда чемпионлик билан бирга турнирнинг энг яхши футзалчиси деб топилди.

"Терма жамоада 18 йил давомида фаолият юритдим. Кўплаб ўйинлар, кўплаб турнирлар, тўртта жаҳон чемпионатларида қатнашдим. Мен ҳар доим яхши спорт формасида бўлганман. Бироқ олти ой муқаддам касалхонада эдим. Фаолиятимдаги энг қийин операцияни бошдан ўтказдим. Шундан сўнг тўпни зўрға тепа бошладим, Португалия терма жамоаси таркибидан ўрин олиш ва жамоага ёрдам бериш учун сиз тасаввур қилганингиздан ҳам кўпроқ меҳнат қилишимга тўғри келди. Олти ой олдин бу имконсиздек туюларди. Фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйладим, мазкур мундиал бутун умрим давомида орзу қилган кубокни қўлга киритиш учун сўнгги имкониятим эканлигини ва шу сафар ҳам муваффақиятсизликка учрайдиган бўлсам, бутун умрим давомида пушаймон бўлишимни билардим", деди Рикардиньо.

Мундиалнинг яна бир эсда қоларли воқеаси сифатида Аргентиналик мураббий Матиас Лукуикснинг мурувватини ёдга олиш мумкин. Мусобақада кумуш медални қўлга киритган жанубий америкаликлар бош мураббийи тақдирлаш маросимида мундиал бошланишидан аввал чап тиззасидан олган жароҳати туфайли қайдномага кирмай қолган, шундай бўлса-да, жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Литвага борган шогирди Лукас Триподинига ўз медалини туҳфа этди.

ВИДЕО

"A" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Қозоғистон321010-27
Венесуэла32104-27
Коста-Рика31027-93
Литва30033-110


"B" гуруҳи 

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Россия330017-39
Ўзбекистон31028-103
Гватемала31029-143
Миср31027-143


"C" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Португалия321014-47
Марокаш312010-45
Таиланд311111-94
Соломон ороллари30034-220


"D" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Бразилия330018-29
Чехия31116-64
Вьетнам31115-124
Панама30034-130


"E" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Испания330012-39
Парагвай32016-66
Япония310211-103
Ангола30036-160


F" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Аргентина330017-39
Эрон32018-66
Сербия310211-73
АҚШ30032-220


1/8 финал

Россия — Вьетнам 3:2

Венесуэла — Марокаш 2:3

Қозоғистон — Таиланд 7:0

Аргентина — Парагвай 6:1

Бразилия — Япония 4:2

Ўзбекистон — Эрон 8:9

Португалия — Сербия 4:3 (қ.б)

Испания — Чехия 5:2


1/4 финал 

Марокаш — Бразилия 0:1

Россия — Аргентина 1:1 (п. 4:5)

Испания — Португалия 2:4 (қ.б.)

Эрон — Қозоғистон 2:3


1/2 финал

Бразилия — Аргентина 1:2

Португалия — Қозоғистон 2:2 (п. 4:3)

3-ўрин учун

Бразилия — Қозоғистон 4:2

ВИДЕО

Финал

Аргентина — Португалия 1:2

Голлар: Клаудино (28) — Пани Варела (15, 28)

ВИДЕО

"Олтин бутса": Феррао (Бразилия, 9 та гол)

"Олтин тўп": Рикардиньо (Португалия)

"Олтин қўлқоп": Николас Сармиенто (Аргентина)

"Fair Play": Қозоғистон

ТУРНИРДАГИ ЧИРОЙЛИ ГОЛЛАР


Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал. ЖЧ-1992. Пеле томоша қилган ҳамда онасининг қорнида тўп тепишни бошлаган ялангоёқ болакайнинг энг яхши ўйинчига айлангани ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал. ЖЧ-1996. Бразилия "требл" қайд этди

Футзал. ЖЧ-2000. Ўзбекистоннинг дастлабки уриниши, 29 та гол ўтказган мезбон ҳамда бир ўйинда икки дарвозабонидан айрилиб, учинчи посбон билан Бразилиянинг гегемонлигига чек қўйган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз 

Футзал. ЖЧ-2004. Турнир остонасида қоқилган Ўзбекистон ҳамда бразилиялик футболчилар билан финалга қадар етиб борган Европа мамлакати ҳақида ҳикоя қиламиз 

Футзал. ЖЧ-2008. Бразилияликлардан иборат ярим финалчилар ҳамда нотаниш аёл туфайли қаҳрамонга айланган Франклин Рузвельт ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал. ЖЧ-2012. Илк ўзбек ҳаками, кетма-кет иккинчи марта финалга чиққан Ўзбекистон мураббийи, фалаж ҳолатда қаҳрамонга айланган Фалькао ва либосидаги юлдузлардан маҳрум этилган Бразилия ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал. ЖЧ-2016. Ўзбекистоннинг дебюти, кўзи ожиз болакайга қилинган совға ҳамда "футзал Пелеси"нинг хайрлашуви ҳақида ҳикоя қиламиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика