UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Абдусаломов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Футзал. ЖЧ-1992. Пеле томоша қилган ҳамда онасининг қорнида тўп тепишни бошлаган ялангоёқ болакайнинг энг яхши ўйинчига айлангани ҳақида ҳикоя қиламиз Янгиликлар

Футзал. ЖЧ-1992. Пеле томоша қилган ҳамда онасининг қорнида тўп тепишни бошлаган ялангоёқ болакайнинг энг яхши ўйинчига айлангани ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал бўйича мундиал тарихи ҳақидаги маълумотлар билан таништириб борамиз.

Футзал бўйича иккинчи жаҳон чемпионатига 1992 йилнинг 15–28 ноябрь кунлари Гонконг мезбонлик қилди. Турнирда 6 қитъадан 16 мамлакат қатнашди. Иштирокчилар орасида дастлаб Югославия ҳам бор эди, бироқ мамлакат ичидаги фуқаролар уруши сабабли терма жамоа турнирдан четлатилди. 

Мезбон жамоа юқори натижага эришиш учун аввалги мундиалда Нидерландияни финалга қадар олиб борган Вик Хермансни бош мураббий этиб тайинлади, бироқ Осиё жамоаси дастлабки босқичдаёқ мусобақани тарк этди.

Бразилия терма жамоаси деярли бутун таркиб ўзгарган бўлишига қарамай, бу сафар ҳам чемпионликни тантана қилади. Улар финалда АҚШга ҳеч қандай имконият қолдирмади (4:1). Финал учрашувига футбол бўйича жаҳон чемпиони Пеле ташриф буюриб, Гонконгдаги 10 мингдан ортиқ томошабинлар билан бирга беллашувни кузатиб борди.

Айнан 1992 йилда Бразилия мазкур спорт турини Олимпия ўйинларига киритиш учун илк уринишини амалга оширди. Жаҳон чемпионатида бразилияликлар ФИФАга фақат футзалга ихтисослашган ҳакамлар ҳамда ўйинга мос келадиган тўпдан фойдаланишни бошлашни ҳам таклиф қилишди.

Кўпчилик учун мусобақада кутилмаган ҳолат Эрон терма жамоасининг тўртинчи ўринни эгаллаши бўлган. Форслар аъзоси Саид Ражаби Ширози 16 та гол билан мусобақанинг "Олтин бутса"сини қўлга киритди.

Мусобақа аввалгиси сингари икки раунддан иборат гуруҳ босқичи ўтказилди. Улардан муваффақиятли ўтган тўрт мамлакат эса плей-офф босқичида ғолиблик учун кураш олиб борди.

1-босқич

"A" гуруҳи

15.11.92
АРГЕНТИНА — НИГЕРИЯ 6-2 (4-0)
ГОНКОНГ-ПОЛЬША 2-4 (1-2)
17.11.92
ПОЛЬША — НИГЕРИЯ 5-4 (3-1)
ГОНКОНГ — АРГЕНТИНА 1-2 (1-0)
20.11.92
ПОЛЬША — АРГЕНТИНА 2-3 (2-3)
ГОНКОНГ — НИГЕРИЯ 4-1 (0-0) 

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Аргентина330011-56*
Польша320111-94
Гонконг31027-72
Нигерия30037-150

* Авваллари ғалаба учун 2 очко тақдим этилган.

"B" гуруҳи

16.11.92
НИДЕРЛАНДИЯ-ЭРОН 2-1 (2-0)
ПАРАГВАЙ — ИТАЛИЯ 5-7 (1-2)
18.11.92
ЭРОН-ИТАЛИЯ 7-5 (4-1)
НИДЕРЛАНДИЯ — ПАРАГВАЙ 1-3 (0-2)
20.11.92
НИДЕРЛАНДИЯ-ИТАЛИЯ 4-3 (1-0)
ЭРОН — ПАРАГВАЙ 10-6 (2-2)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Эрон320118-134
Нидерландия32017-74
Италия310215-162
Парагвай310214-182


"C" гуруҳи

16.11.92
БРАЗИЛИЯ — АВСТРАЛИЯ 3-0 (2-0)
КОСТА-РИКА-БЕЛЬГИЯ 2-6 (1-3)
19.11.92
АВСТРАЛИЯ-БЕЛЬГИЯ 1-2 (1-1)
БРАЗИЛИЯ — КОСТА-РИКА 15-1 (4-0)
21.11.92
БРАЗИЛИЯ — БЕЛЬГИЯ 5-0 (2-0)
АВСТРАЛИЯ-КОСТА-РИКА 8-6 (5-2)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Бразилия330023-16
Бельгия32018-84
Австралия31029-112
Коста-Рика30039-290


"D" гуруҳи

17.11.92
ХИТОЙ— ИСПАНИЯ 5-6 (2-2)
РОССИЯ-АҚШ 3-8 (0-3)

19.11.92
ИСПАНИЯ-АҚШ 5-3 (1-0)
РОССИЯ-ХИТОЙ 10-1 (2-1)

21.11.92
ХИТОЙ— АҚШ1-7 (0-4)
РОССИЯ-ИСПАНИЯ 7-7 (1-2)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Испания321018-155
АҚШ320118-94
Россия311120-163
Хитой30037-230


2-босқич

"A" гуруҳи

23.11.92
АРГЕНТИНА — НИДЕРЛАНДИЯ 1-4 (0-0)
БРАЗИЛИЯ — АҚШ 2-2 (0-1)
24.11.92
АРГЕНТИНА — БРАЗИЛИЯ 1-5 (1-3)
НИДЕРЛАНДИЯ-АҚШ 3-3 (1-2)
25.11.92
АРГЕНТИНА — АҚШ 3-6 (2-2)
НИДЕРЛАНДИЯ — БРАЗИЛИЯ 1-6 (0-3)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Бразилия321013-45
АҚШ312011-84
Нидерландия31118-103
Аргентина30035-150


"B" гуруҳи

23.11.92
ЭРОН-ПОЛЬША 2-0 (0-0)
ИСПАНИЯ-БЕЛЬГИЯ 5-3 (1-1)
24.11.92
ЭРОН-ИСПАНИЯ 4-2 (0-1)
ПОЛЬША-БЕЛЬГИЯ 1-4 (0-3)
25.11.92
ЭРОН-БЕЛЬГИЯ 4-2 (1-0)
ПОЛЬША-ИСПАНИЯ 3-7 (1-5)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Эрон330010-46
Испания320114-104
Бельгия31029-102
Польша30034-130


Ярим финал

Бразилия — Испания 4:1

Эрон — АҚШ 2:4


3-ўрин учун

Эрон — Испания 6:9

Финал

Бразилия — АҚШ 4:1


Бразилия терма жамоаси етакчиси Жоржиньо мусобақа "Олтин тўп"ини қўлга киритди.

"Футзал ўйнашни онамнинг қорнидан бошлаганман, — дея ҳазил билан эслайди Жоржиньо. — Онам мени уйга чақирмагунча, кўчада ўртоқларим билан ўйнардим. Биз жуда камбағал эдик, ҳатто уйда ёстиқ ҳам йўқ эди, шунинг учун бошимни тўпга қўйиб ухлардим. Кейинчалик мени маҳаллий жамоалардан бирига таклиф қилишди. Тўрт кун ялангоёқ ва ҳеч қандай спорт кийимларисиз машғулотларда қатнашдим. Бир куни болалардан бирининг отаси менга эскирган кроссовка совға қилди, бироқ бошқа болалар мени масхара қила бошлашди. Сабаби оёқ кийим ўлчами 35 эди, мен эса 33 ўлчамдаги оёқ кийим киярдим. Газетани ғижимлаб, кроссовкаларимнинг ичига солиб қўйдим ва қарабсизки лоппа-лойиқ. Ўшанда оёқларимни ўрдакнинг оёғига ўхшатишарди. Бир неча кундан кейин менга либослар тўпламини совға қилишди, шундан сўнг майдонда ҳеч ким мени тўхтата олмади.

Финалда ўзига хос спектакль намойиш этдик. Биз мағлубиятга учрамаган ҳолда чемпион бўлдик ва барча шахсий совринларни қўлга киритдик. Гонконгда 40 кун Бу уч смена давомида машғулот ўтказдик. Ҳал қилувчи баҳсда АҚШни 18 минг томошабин кўз ўнгида, Мадонна шоуси ва Майк Тайсон жанги бўлиб ўтган спорт мажмуасида мағлуб этдик..."

Ўтказилган жойи: Гонконг
Ўтказилган шаҳарлар: 2 (Хунг Хом, Цим Ша Цуй)
Ўтказилган санаси: 15–28 ноябрь, 1992 йил
Иштирокчилар: 16 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 50300 (ҳар ўйинга 1258)
Урилган голлар: 307 (ҳар ўйинга 7.68 та гол)
Тўпурар: Саид Ражаби Ширози (Эрон, 16 та гол)
Энг яхши ўйинчи: Жоржиньо (Бразилия)
"Fair-Play" соврини: АҚШ


Совриндорлар
Чемпион - Бразилия
Иккинчи ўрин - АҚШ
Учинчи ўрин - Испания
Тўртинчи ўрин - Эрон

Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз 

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика