UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  1 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  0 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  6 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

Футзал. ЖЧ-2004. Турнир остонасида қоқилган Ўзбекистон ҳамда бразилиялик ўйинчилар билан финалга қадар етиб борган Европа мамлакати ҳақида ҳикоя қиламиз Янгиликлар

Футзал. ЖЧ-2004. Турнир остонасида қоқилган Ўзбекистон ҳамда бразилиялик ўйинчилар билан финалга қадар етиб борган Европа мамлакати ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал бўйича мундиал тарихи ҳақидаги маълумотлар билан таништириб борамиз.

Футзал бўйича бешинчи ФИФА таснифидаги жаҳон чемпионатига 2004 йилнинг 21 ноябрь – 5 декабрь кунлари Хитой Тайпейи мезбонлик қилди. Мезбонлик учун Германия, Парагвай, Эрон ва яна бир қанча мамлакатлар кураш олиб борди, бироқ якунда Жанубий-Шарқий Осиё мамлакати танланди.

Турнирда 6 конфедерациядан 16 мамлакат иштирок этди. Шу жумладан, Осиё футбол конфедерациясидан қитъа чемпионатида дастлабки уч ўринни эгаллаган Эрон, Япония ва Таиланд иштирок этди. Аламлиси, сўнгги йўлланма учун курашда Таиланд Ўзбекистонни мағлуб этиб, Осиё чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритди.

Фалькао етакчилигидаги Бразилия 2000 йил Гватемала финалидаги мағлубият учун Испаниядан ўч олиш учун Хитой Тайпейига ташриф буюришади. Гуруҳ босқичини осонгина якунлаган бразиллар кубокни қайтариб олишга тайёр эканликларини намойиш этгандек бўлишди. Аммо "футбол сеҳргарлари"ни ярим финалда яна ўша "қизил фурия" тўхтатиб қолади. Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланади. Пенальтилар сериясида эса омад испанларга кулиб боқди. Бразилия учинчи ўрин учун баҳсда қитъадоши Аргентинага ҳеч қандай имкон қолдирмади - 7:4.

Испания биринчи босқичда Украина, Хитой Тайпейи ва Миср терма жамоалари дарвозасига 19та тўп киритиб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолади. Иккинчи босқичда эса Чехия, Италия ва Португалия мағлуб этилди. Ярим финалдаги ўйинга эса юқорида тўхталдик. Хавьер Лозано шогирдлари ҳал қилувчи беллашувда Европанинг амалдаги чемпиони бўлган Италия терма жамоаси билан тўқнаш келди. Қизиғи, Европа чемпионати ярим финалидаги сценарийнинг акси бўлди. Яъни, Еврода Италия испанларни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, мундиал финалида испанлар худди шу ҳисобда устун келди. Шу тариқа, Испания терма жамоаси қаторасига иккинчи маротаба жаҳон чемпионати деган номга сазовор бўлди.

Испаниянинг тез ривожланишига яна бир сабаб мамлакат лигасининг бойиши бўлди. Дунёдаги энг катта бозорга эга бўлган Испания лигаси бутун дунёдан яхши маош истагидаги иқтидорли ўйинчиларни ўзига жалб қилди. Легионерлар томонидан кўтарилган лига савияси испаниялик футболчиларнинг ривожланишига табиий ҳисса қўшди.

"Агар жамоадаги ҳар бир футболчининг индивидуал маҳоратига эътибор берсангиз, Испания энг зўри эмас, аммо уларни жамоавий жиҳатдан бирлаштиртирсак, бизга тенг келадигани йўқ", дея фикр билдирди Испания терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Лозано.   

Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатига ташриф буюрган Италия таркибидаги 14 нафар футболчидан 12 тасининг келиб чиқиши бразилиялик эканлигини инобатга олсак, географик жиҳатдан этик шаклига ўхшаш мамлакатнинг кумуш медални қўлга киритиши ҳайратланарли эмасди.

Бразилиялик Фалькао бешинчи мундиалнинг ёрқин юлдузига айланади. Мусобақа давомида рақиблар дарвозасига 13 та тўп киритган Фалькао "Олтин бутса" билан бирга "Олтин тўп"га ҳам эга чиқди.

1-босқич

"A" гуруҳи

21.11.2004
Хитой Тайпейи — Миср 0:12 (0:6)
Испания-Украина 2-0 (2-0)
23.11.2004
Хитой Тайпейи — Испания 0-10 (0-3)
Миср-Украина 4-5 (2-0)
25.11.2004
Украина-Хитой Тайпейи 7-2 (5-1)
Миср-Испания 0-7 (0-5)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Испания330019-09
Украина320112-86
Миср310216-123
Хитой Тайпейи30032-290


"B" гуруҳи 

22.11.2004
Австралия — Бразилия 0-10 (0-4)
Чехия - Таиланд 2-1 (1-0)

24.11.2004
Австралия-Чехия 0-5 (0-1)
Бразилия — Таиланд 9-1 (2-0)

26.11.2004
Таиланд — Австралия 2-1 (0-0)
Бразилия — Чехия 4-1 (2-1)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Бразилия330023-29
Чехия32018-56
Таиланд31025-133
Австралия30032-180


"C" гуруҳи

21.11.2004
Италия-АҚШ 6-3 (2-1)
Япония — Парагвай 4-5 (3-2)

23.11.2004
Италия — Япония 5-0 (2-0)
АҚШ — Парагвай 3-1 (1-0)

25.11.2004
Парагвай — Италия 2-4 (1-2)
АҚШ — Япония 1-1 (1-0)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Италия330015-59
АҚШ31117-84
Парагвай31028-113
Япония30125-111


"D" гуруҳи

22.11.2004
Эрон-Португалия 0-4 (0-2)
Куба — Аргентина 0-3 (0-0)

24.11.2004
Эрон-Куба 8-3 (4-0)
Португалия — Аргентина 0-1 (0-1)

26.11.2004
Аргентина — Эрон 6-1 (1-1)
Португалия-Куба 5-0 (2-0)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Аргентина330010-19
Португалия32019-16
Эрон31029-133
Куба30033-160


2-босқич

"A" гуруҳи

28.11.2004
Испания-Чехия 2-0 (0-0)
Италия-Португалия 0-0 (0-0)

29.11.2004
Испания-Италия 2-3 (1-3)
Чехия-Португалия 4-8 (3-3)

01.12.2004
Испания-Португалия 3-1 (2-1)
Чехия-Италия 0-3 (0-2)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Италия32106-27
Испания32017-46
Португалия31119-74
Чехия30034-130


"B" гуруҳи

28.11.2004
Бразилия — Украина 6-0 (2-0)
Аргентина — АҚШ 2-1 (2-0)

29.11.2004
Бразилия — Аргентина 2-1 (2-1)
Украина — АҚШ 3-1 (1-1)

01.12.2004
Бразилия - АҚШ 8-5 (3-1)
Украина — Аргентина 0-0 (0-0)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Бразилия330016-79
Аргентина31113-34
Украина31114-74
АҚШ30037-130


Ярим финал 

Бразилия — Испания 2:2 (пен. 4:5)

Аргентина — Италия 4:7

3-ўрин учун

Бразилия — Аргентина 7:4

Финал

Испания — Италия 2:1
Голлар: Кике 24, Марсело 30 - Сандро Занетти 40
Испания: Амадо, Жулио, Торрас, Серрехон, Орол, Хави Родригес, Кике, Андреу, Лимонес, Марсело.
Италия: Феллер, Грана, Пеллегрини, Монтованелли, Заффиро, Бертони, Бакаро, Фабиано, Фоглиа, Моргадо, Сандро Занетти.
Огоҳлантиришлар: Орол 35, Х.Родригес 37


Ўтказилган жойи: Хитой Тайпейи
Ўтказилган шаҳарлар: 2 (Тайпейи сити, Линкоу)
Ўтказилган санаси: 21 ноябрь - 5 декабрь, 2004 йил
Иштирокчилар: 16 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 50923 (ҳар ўйинга 1273)
Урилган голлар: 237 (ҳар ўйинга 5.93та гол)
Тўпурар: Фалкао (Бразилия, 13та гол)
Энг яхши ўйинчи: Фалкао (Бразилия)
"Fair-Play" соврини: Бразилия


Совриндорлар
Чемпион
- Испания
Иккинчи ўрин - Италия
Учинчи ўрин - Бразилия
Тўртинчи ўрин - Аргентина 


Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал. ЖЧ-1992. Пеле томоша қилган ҳамда онасининг қорнида тўп тепишни бошлаган ялангоёқ болакайнинг энг яхши ўйинчига айлангани ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал. ЖЧ-1996. Бразилия "требл" қайд этди

Футзал. ЖЧ-2000. Ўзбекистоннинг дастлабки уриниши, 29 та гол ўтказган мезбон ҳамда бир ўйинда икки дарвозабонидан айрилиб, учинчи посбон билан Бразилиянинг гегемонлигига чек қўйган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз 


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика