UZ

Сўнгги янгиликлар

02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  0 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  2 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  21

Футзал. ЖЧ-1996. Бразилия "требл" қайд этди Янгиликлар

Футзал. ЖЧ-1996. Бразилия "требл" қайд этди

Футзал бўйича мундиал тарихи ҳақидаги маълумотлар билан таништириб борамиз.

Футзал бўйича учинчи жаҳон чемпионатига 1996 йилнинг 24 ноябрь–8 декабрь кунлари Испания мезбонлик қилди. Турнирда 6 қитъадан 16 мамлакат қатнашди. 

Ғолиблик эса учинчи бор Бразилияга насиб этди. Чарм тўп сеҳргарлари бу сафар ҳам рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмаган. Финалга бразиллардан енгилган мезбонлар иккинчи, Россия учинчи, Украина терма жамоаси эса тўртинчи ўринни банд этди.

Мусобақада Осиё шарафини Хитой, Эрон ва Малайзия ҳимоя қилди. Аввалги турнирда ўз ўйини билан лол қолдириб, турнир тўпурари бўлган ҳамда жамоасининг кучли тўртликка киришига ҳисса қўшган эронлик Саид Ражаби Ширози ички низолар сабаб терма жамоанинг якуний рўйхатидан тушириб қолдирилди. Оқибатда, Эрон дастлабки босқичдан ҳам ўта олмади.

Эстако Араухо бошчилигидаги Бразилия кубокни муносиб ҳимоя қила олди. Индивидуал кўркамлик ва ўз ишидан илҳомланиш Бразилияни яна бир бор енгилмас қуролга айлантирди.Бу ғалабаларда ажойиб тўртлик - Сержиньо, Маноэл, Фининьо ва Вандернинг хиссаси катта. Биринчи босқичда Белгия, Куба ва Эрон терма жамоаларига ҳеч қандай имконият қолдирилмади. Уч учрашувда 31та гол уриб, ўз дарвозаларидан бор йўғи 5та тўп олиб чиқишди. Иккинчи босқичда эса Уругвай ва Голландия таслим этилди. Ярим финалда Россия 6:2 ҳисобида, финалда эса Испания 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Ҳал қилувчи ўйинда бразиллар 15500 мухлис қаршисида мезбонларни енгишди, "Қизил фурия" ўз уйида мухлислари ишончини оқлай олмади.

1-босқич

"A" гуруҳи

18.00_24.11.96 Испания — Миср 7:2
20.00_24.11.96 Австралия — Украина 2:11
18.00_26.11.96 Миср — Австралия 8:2
20.00_26.11.96 Украина — Испания 1:4
18.00_28.11.96 Украина — Миср 10:3
20.00_28.11.96 Испания — Австралия 7:0

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Испания330018-99
Украина320122-96
Миср310213-193
Австралия30034-260


"B" гуруҳи

18.00_25.11.96 Аргентина — Хитой 2:1
20.00_25.11.96 Россия – Нидерландия — 2:2
18.00_27.11.96 Россия – Аргентина — 2:2
20.00_27.11.96 Нидерландия — Хитой 5:1
10.00_28.11.96 Нидерландия — Аргентина 6:3
12.00_28.11.96 Россия – Хитой — 11:1  

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Нидерландия321013-67
Россия312015-55
Аргентина31117-94
Хитой30033-180


"C" гуруҳи

18.00_24.11.96 АҚШ — Уругвай 0:1
20.00_24.11.96 Италия — Малайзия 10:1
18.00_26.11.96 Италия — АҚШ 4:2
20.00_26.11.96 Уругвай — Малайзия 4:1
10.00_28.11.96 Италия — Уругвай 2:2
12.00_28.11.96 Малайзия — АҚШ 2:10

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Италия321016-57
Уругвай32107-37
АҚШ310212-73
Малайзия30034-240


"D" гуруҳи

18.00_25.11.96 Эрон — Куба 7:1
20.00_25.11.96 Бразилия — Бельгия 5:2
18.00_27.11.96 Бельгия — Эрон 5:2
20.00_27.11.96 Куба — Бразилия 0:18
18.00_28.11.96 Бразилия — Эрон 8:3
20.00_28.11.96 Бельгия — Куба 6:3

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Бразилия330031-59
Бельгия320113-106
Эрон310212-143
Куба30034-310


2-босқич

"A" гуруҳи

18.00_1.12.96 Италия — Бельгия 4:1
20.00_1.12.96 Россия – Испания — 0:2
18.00_2.12.96 Россия – Италия — 3:0
20.00_2.12.96 Бельгия — Испания 1:2
18.00_4.12.96 Россия – Бельгия — 6:2
20.00_4.12.96 Испания — Италия 4:1

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Испания33008-29
Россия32019-46
Италия31025-83
Бельгия30034-120


"B" гуруҳи

18.00_30.11.96 Нидерландия — Украина 4:4
20.00_30.11.96 Бразилия — Уругвай 5:2
18.00_1.12.96 Уругвай — Нидерландия 5:4
20.00_1.12.96 Украина — Бразилия 2:2
18.00_3.12.96 Украина — Уругвай 5:3
20.00_3.12.96 Нидерландия — Бразилия 1:5

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Бразилия321012-57
Украина312011-95
Уругвай310210-143
Нидерландия30129-141


Ярим финал

Бразилия — Россия 6:2

Испания — Украина 4:1

3-ўрин учун

Россия — Украина 3:2

Финал

Бразилия — Испания 6:4
Голлар: Данило (8,23), Шоко (16), Марсио (18), Вандер (37), Мануэл Тобиас (39) — Пато (16), Сержиньо (21, автогол), Висентин (26, 39).


"Финал мен учун ҳаяжонли бўлди, чунки биз меҳмонда, Испания терма жамоаси майдонида ва деярли 17 минг киши қаршисида ўйнадик. Лекин ғалаба қозонишимизга амин эдик: бизда энг яхши жамоа йиғилганди. Бир сўз билан айтганда, мундиалда бир қанча рекордларни янгилаган бенуқсон жамоа эдик", деди Тобиас.


Ўтказилган жойи
: Испания
Ўтказилган шаҳарлар: 4 (Мурсия, Сеговиа, Кастеллон де ла Плана, Барселона)
Ўтказилган санаси: 24 ноябрь - 8 декабрь, 1996 йил
Иштирокчилар: 16 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 66900 (ҳар ўйинга 1673)
Урилган голлар: 290 (ҳар ўйинга 7.25та гол)
Тўпурар: Мануэл Тобиас (Бразилия, 14та гол)
Энг яхши ўйинчи: Маноэл Тобиас (Бразилия)
"Fair-Play" соврини: Бразилия


Совриндорлар
Чемпион
- Бразилия
Иккинчи ўрин - Испания
Учинчи ўрин - Россия
Тўртинчи ўрин - Украина

Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз 

Футзал. ЖЧ-1992. Пеле томоша қилган ҳамда онасининг қорнида тўп тепишни бошлаган ялангоёқ болакайнинг энг яхши ўйинчига айлангани ҳақида ҳикоя қиламиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика