

Чемпионат регламентига кўра финалда қайси жамоа 2та ғалабага эришса ўша чемпион деб топилади. Биринчи кунги финалда "Ардус" йирик ғалабага эришганди - 3:0. Кеча бўлиб ўтган иккинчи ўйинда эса "Олмалиқ" 5:3 ҳисобида зафар қучди.
Бугун бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи учрашувда қайси жамоа ғолиб бўлса Ўзбекистон чемпиони бўлади. Ўйин соат 18:00да "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, "Ардус" 5 карра Ўзбекистон чемпиони, "Олмалиқ" эса амалдаги чемпион ҳисобланади.




