Футзал. Бугун АГМК ярим финалда ўйнайди
15 авг 2019 09:36
Янгиликлар
Футзал. Бугун АГМК ярим финалда ўйнайди
Кеча мамлакатимиз чемпиони АГМК чорак финалда мусобақа мезбони ҳисобланган Таиланд чемпиони "Порт ФК"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, Александр Петров бошчилигидаги олмалиқликлар ўз тарихларида биринчи марта ушбу мусобақанинг 1/2 финалига йўл олишди. Ярим финалда АГМКнинг рақиби Эрон чемпиони "Мес Сунгун" жамоаси бўлади. Форслар кеча Ливан чемпиони "Банк Бейрут"ни экстра таймларда киритилган гол эвазига катта қийинчилик билан мағлуб этишди.
Эслатиб ўтамиз, "Мес Сунген" клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг амалдаги ғолиби ҳисобланади.
Футзал
Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
Ярим финал. 15.08.2019
13:00. "Тай Сон Нам" (Вьетнам) - "Нагоя Оушенс" (Япония)
16:00. АГМК (Ўзбекистон) - "Мес Сунгун" (Эрон)
P.S. Учрашувларнинг бошланиш соати Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар