UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10"Пахтакор" чемпионат доирасида 12 та ўйиндан бери "Қизилқум"ни мағлуб этмоқда. Навоийликлар сўнгги бор қачон "шерлар"дан очко олган?  1 08:36Кроос нима сабабдан фаолиятининг чўққисида бутсаларини «михга» илганини тушунтирди  1 08:10Суперлига-2024 томошабинлар ташрифи: энг яхши кўрсаткичлар водий клубларига тегишли. Энг ёмони эса…  8 07:46Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  6 01:48"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи  4 01:16Италия А Сериясида мавсум ўйинчиси аниқланди  1 00:45МЮ Англия кубоги финалида "Манчестер Сити"ни мағлуб қилса, тен Хаг жамоада қоладими?  7 00:25Флик "Барселона" билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди. Тез орада бу расман эълон қилинади  23 00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  3 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  10 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  19 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  2 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  9 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  6

Футзал. Абдулла Бўриев: "Акбар Усмонов Ўзбекистондаги тўпурарлик маҳоратини Осиё чемпионатида ҳам кўрсатишини истайман" Янгиликлар

Футзал. Абдулла Бўриев: "Акбар Усмонов Ўзбекистондаги тўпурарлик маҳоратини Осиё чемпионатида ҳам кўрсатишини истайман"

Эртадан бошлаб Қувайт мамлакатида футзал бўйича Осиё чемпионати старт олади.


Ўзбекистон терма жамоаси "B" гуруҳида Баҳрайн, Тожикистон, Туркманистон билан куч синашади. Афтидан ҳамюртларимиз ўрин олган квартетдаги рақибларимиз даража жиҳатдан пастроқдек. Бу борада таниқлик собиқ футзалчи Абдулла Бўриев мусобақа старти олдидан вакилларимизнинг имкониятлари, турнир фаворитлари ҳақида фикрлари билан бўлишди. 



Футзал бўйича Осиё чемпионати. Ўзбекистон жой олган гуруҳ ҳақида нималарни биламиз?


- Футзалчиларимиздан халқаро мусобақаларда доим яхши натижа кутганмиз. Бу Осиё чемпионатида ҳам аввалгиларидан кам бўлмаган натижа кўрсатишларига ишонамиз. Шахсан ўзим камида финалгача етиб боришимизни ўйламоқдаман. Албатта медаль билан қайтишларини тилаб қоламиз. 



- Гуруҳдаги рақибларимизни биздан анча паст, демаган бўлардим. Улар ҳам муносиб тайёргарлик кўриб келишгани аниқ. Осон бўлмайди. Бироқ йигитлар буни уддалашади. Гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқамиз, деган умиддаман. 

- Осиё чемпионати ғолиблиги учун фаворитлар ўзгармаса керак. Эрон, Япония, Таиланд ва Ўзбекистонда имконият катта. Шунингдек, Вьетнам ҳам бор. 



- Футзалчиларимизга келсак, хурсанд қиладигани жароҳатларсиз етиб боришди. Даврон Чориев, Ҳусниддин Нишонов, Акбар Усмоновдан кўп нарса кутяпман. Уларнинг орасида Акбар шундай мусобақаларда ўзини кўрсатишга қийналмоқда. Тўпурарлик маҳоратини Ўзбекистон чемпионатида кўрсатмоқда. Эндиликда Осиё чемпионатида ҳам буни кўрсатишини хоҳлайман. Мураббийлар штабига, футзалчиларга омад тилаб қоламан. Юзлигиси ёруғ бўлиб, юртимиз байроғини баланд кўтариб олтин медаллар билан қайтишларини тилайман


Акбар Усмонов: "Гуруҳдошларимизнинг бирортасини кучсиз демаган бўлардим"

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика