UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  0 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  5 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  1 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  5 01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  4 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  4 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  4 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  5 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0

Футзал бўйича Осиё чемпионати. Ўзбекистон жой олган гуруҳ ҳақида нималарни биламиз? Янгиликлар

Футзал бўйича Осиё чемпионати. Ўзбекистон жой олган гуруҳ ҳақида нималарни биламиз?

Маълумки, 27 сентябрь - 8 октябрь оралиғида Қувайтда футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Вакилларимиз "B" гуруҳидан жой олган. Гуруҳдаги рақибларимиз: Туркманистон, Тожикистон ва Баҳрайн.

Осиё чемпионатида 16та жамоа 4тадан 4 гуруҳга бўлинган. Гуруҳ ўйинлари якунига кўра, иккитадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. 

Дастлаб барча гуруҳларни келтириб ўтамиз: 

"A" гуруҳи: Қувайт, Ироқ, Таиланд, Уммон.

"B" гуруҳи: Ўзбекистон, Баҳрайн, Тожикистон, Туркманистон. 

"C" гуруҳи: Эрон, Ливан, Хитой Тайпейи, Индонезия.

"D" гуруҳи: Япония, Вьетнам, Жанубий Корея, Саудия Арабистони.


Гуруҳимиздаги ўйинлар тақвими қуйидагича кўриниш олган:

1-тур. 27 сентябрь

Баҳрайн - Тожикистон

Ўзбекистон - Туркманистон


2-тур. 29 сентябрь

Тожикистон - Ўзбекистон

Туркманистон - Баҳрайн


3-тур. 1 октябрь

Тожикистон - Туркманистон

Ўзбекистон - Баҳрайн

Унутманг! Қувайтдаги мусобақа ҳисоб бўйича 17-футзал Осиё чемпионати ҳисобланади.

 


Терма жамоалар ҳақида маълумот:


ЎЗБЕКИСТОН футзал терма жамоаси

Осиё чемпионатларидаги иштироки: 15

Энг яхши натижаси: Финалчи (4 марта - 2001, 2006, 2010, 2016)

Бош мураббий: Баҳодир Аҳмедов


БАҲРАЙН футзал терма жамоаси

Осиё чемпионатларидаги иштироки: 2

Энг яхши натижаси: Чорак финал (1 марта - 2018)

Бош мураббий: Марселино Апаресидо да Сильва


ТОЖИКИСТОН футзал терма жамоаси

Осиё чемпионатларидаги иштироки: 10

Энг яхши натижаси: Чорак финал (1 марта - 2007)

Бош мураббий: Пайрав Воҳидов


ТУРКМАНИСТОН футзал терма жамоаси

Осиё чемпионатларидаги иштироки: 6

Энг яхши натижаси: Гуруҳ босқичи

Бош мураббий: Гуванч Канаев

Биласизми? Туркманистон 10 йиллик танаффусдан сўнг футзал бўйича Осиё чемпионатида иштирок этади.


P.S. Ўзбекистон футзал терма жамоасидан бу мусобақада қандай натижа кутяпсиз? Ўз фикрингизни изоҳларда қолдиринг.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика