UZ

Сўнгги янгиликлар

00:11Февзи Давлетов: "Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди"  0 23:53Чемпионшипнинг икки жамоаси муддатидан аввал АПЛ йўлланмасини қўлга киритди  1 23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  3 23:23АПЛ. "Тоттенхэм" - "Ноттингем Форест" учрашуви учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  2 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   84 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  10 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  3 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  17 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  12 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  17 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  3

Футзал: Осиё чемпионати-2016 саралаш босқичига қуръа ташланди Янгиликлар

Футзал: Осиё чемпионати-2016 саралаш босқичига қуръа ташланди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 2 сентябрь куни футзал бўйича Осиё чемпионати-2016 саралаш босқичига қуръа ташланди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатининг финал босқичи 2016 йилнинг 9 — 21 февраль кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Қуръа натижалари қуйидагича бўлди.

Ғарбий Осиё минтақаси (иккита гуруҳга ажратилди, ҳар бир гуруҳдан иккита жамоа финал босқичига чиқади)

"А" гуруҳи: Ливан, Саудия Арабистони, Бахрайн, Иордания
"B" гуруҳи: Ироқ, Қатар, БАА

Ушбу минтақа жамоалари ўртасидаги ўйинлар 1—3 октябр кунлари Малайзияда ўтказилади.

Марказий Осий минтақаси (иккита жамоа финал босқичига чиқади)

Бу минтақадан саралаш босқичида иштирок этадиган жамоалар сони 4та бўлгани сабаб улар учун қуръа ўтказилмади.

"А" гуруҳи: Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон

Бу минтақа жамоалари ўйинлари 14—16 ноябрь кунлари Тожикистонда бўлиб ўтади.

Шарқий Осиё минтақаси (иккита жамоа финал босқичига чиқади)

Ушбу минтақадан саралашда иштирок этадиган жамоалар сони 5та бўлгани учун гуруҳ қуръасиз аниқланди.

"А" гуруҳи: Мўғилистон, Хитой Тайпей, (Хитой), Жанубий Корея, Гонгконг.

Бу минтақа жамоалари ўйинлари 14—16 ноябрь кунлари Мўғилистонда бўлиб ўтади.



Япония, Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари 2014 йили Вьетнамда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида энг яхши натижа кўрсатган жамоалар сифатида тўғридан тўғри финал босқичига йўлланма олди. Ўзбекистон навбатдаги Осиё чемпионати мезбони сифатида ҳам тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлгани учун аввалги чемпионатда тўртинчи яхши натижани қайд этган Қувайт терма жамоаси ҳам финал босқичига саралашсиз йўлланма олди.


Диққат танлов!

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика