UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  4 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  8 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  9 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  31 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  11 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   15 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  21

Футзал бўйича Осиё чемпионати. Ўзбекистон жой олган гуруҳ ҳақида нималарни биламиз? Янгиликлар

Футзал бўйича Осиё чемпионати. Ўзбекистон жой олган гуруҳ ҳақида нималарни биламиз?

Маълумки, 27 сентябрь - 8 октябрь оралиғида Қувайтда футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Вакилларимиз "B" гуруҳидан жой олган. Гуруҳдаги рақибларимиз: Туркманистон, Тожикистон ва Баҳрайн.

Осиё чемпионатида 16та жамоа 4тадан 4 гуруҳга бўлинган. Гуруҳ ўйинлари якунига кўра, иккитадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. 

Дастлаб барча гуруҳларни келтириб ўтамиз: 

"A" гуруҳи: Қувайт, Ироқ, Таиланд, Уммон.

"B" гуруҳи: Ўзбекистон, Баҳрайн, Тожикистон, Туркманистон. 

"C" гуруҳи: Эрон, Ливан, Хитой Тайпейи, Индонезия.

"D" гуруҳи: Япония, Вьетнам, Жанубий Корея, Саудия Арабистони.


Гуруҳимиздаги ўйинлар тақвими қуйидагича кўриниш олган:

1-тур. 27 сентябрь

Баҳрайн - Тожикистон

Ўзбекистон - Туркманистон


2-тур. 29 сентябрь

Тожикистон - Ўзбекистон

Туркманистон - Баҳрайн


3-тур. 1 октябрь

Тожикистон - Туркманистон

Ўзбекистон - Баҳрайн

Унутманг! Қувайтдаги мусобақа ҳисоб бўйича 17-футзал Осиё чемпионати ҳисобланади.

 


Терма жамоалар ҳақида маълумот:


ЎЗБЕКИСТОН футзал терма жамоаси

Осиё чемпионатларидаги иштироки: 15

Энг яхши натижаси: Финалчи (4 марта - 2001, 2006, 2010, 2016)

Бош мураббий: Баҳодир Аҳмедов


БАҲРАЙН футзал терма жамоаси

Осиё чемпионатларидаги иштироки: 2

Энг яхши натижаси: Чорак финал (1 марта - 2018)

Бош мураббий: Марселино Апаресидо да Сильва


ТОЖИКИСТОН футзал терма жамоаси

Осиё чемпионатларидаги иштироки: 10

Энг яхши натижаси: Чорак финал (1 марта - 2007)

Бош мураббий: Пайрав Воҳидов


ТУРКМАНИСТОН футзал терма жамоаси

Осиё чемпионатларидаги иштироки: 6

Энг яхши натижаси: Гуруҳ босқичи

Бош мураббий: Гуванч Канаев

Биласизми? Туркманистон 10 йиллик танаффусдан сўнг футзал бўйича Осиё чемпионатида иштирок этади.


P.S. Ўзбекистон футзал терма жамоасидан бу мусобақада қандай натижа кутяпсиз? Ўз фикрингизни изоҳларда қолдиринг.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика