Феликснинг хизматларига МЮ, "Ньюкасл" ва "Астон Вилла" қизиқиш билдирмоқда
12 июл 2023 20:56
Янгиликлар
Феликснинг хизматларига МЮ, "Ньюкасл" ва "Астон Вилла" қизиқиш билдирмоқда
Футболчи фақат ЕЧЛда иштирок этадиган клубга ўтишга рози.
"Манчестер Юнайтад" клуби Жоау Феликсга қизиқиш билдирмоқда. Манчестерликлар ҳозирда футболчининг атрофидаги шахслар билан мулоқот ўтказишди. "Атлетико"га эса ҳали таклиф жўнатилмади. Мадрид клуби Феликсни мавсум олди тайёргарлик жараёнларигача сотиш ниятида эди, аммо бунга улгуришнинг имкони бўлмади. Шу сабабли, ҳозирда Феликс академия йигитлари билан шуғулланмоқда.
Феликснинг хизматларига "Ньюкасл" ва "Астон Вилла" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Жоау эса фақат ЕЧЛ клубларига ўтиши мумкин. Бу эса "Астон Вилла"нинг имкониятларини деярли йўққа чиқаради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар