

"Манчестер Юнайтад" клуби Жоау Феликсга қизиқиш билдирмоқда. Манчестерликлар ҳозирда футболчининг атрофидаги шахслар билан мулоқот ўтказишди. "Атлетико"га эса ҳали таклиф жўнатилмади. Мадрид клуби Феликсни мавсум олди тайёргарлик жараёнларигача сотиш ниятида эди, аммо бунга улгуришнинг имкони бўлмади. Шу сабабли, ҳозирда Феликс академия йигитлари билан шуғулланмоқда.
Феликснинг хизматларига "Ньюкасл" ва "Астон Вилла" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Жоау эса фақат ЕЧЛ клубларига ўтиши мумкин. Бу эса "Астон Вилла"нинг имкониятларини деярли йўққа чиқаради.



