Фати: “Йиллар давомида Мессининг ўйинини томоша қилдим. У билан бирга тўп тепиш эса орзу эди”
03 фев 2020 09:54
Янгиликлар
Фати: “Йиллар давомида Мессининг ўйинини томоша қилдим. У билан бирга тўп тепиш эса орзу эди”
Ансу Фати “Леванте”га қарши Лео Мессининг узатмаларидан сўнг дублга эришди. Баҳсдан сўнг футболчи фикрлари билан бўлишди.
“Мен ушбу вақт келишини орзу қилардим. Ваниҳоят орузлар ушалди. Йиллар давомида Мессининг ўйинларини томоша қилиб келдим. У билан бирга тўп тепиш эса орзу эди. Жамоадошларим мен учун ҳамма нарсани соддалаштириб бермоқда. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдиришим керак. Содир бўлаётган нарсаларга аста-секин ишонишни бошладим, аммо ҳали ҳам охиригача эмас”, — дейди Фати.
Фати жорий мавсум Ла Лига доирасида 13 та баҳсда майдонга тушди ва 4 та гол уриб, 1 та голли узатма берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Фикрлар