UZ

Сўнгги янгиликлар

00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  3 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  10 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  19 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  462 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8

Фарҳод Магометов: "Биринчи лигада келишилган ўйинлар кўп учрамоқда" Янгиликлар

Фарҳод Магометов: "Биринчи лигада келишилган ўйинлар кўп учрамоқда"

Бугун Ўзбекистон биринчи лигасининг иккинчи босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов иштирок этиб биринчи лиганинг қатор камчиликларини айтиб ўтди.
 
"Тан олиш керак, биринчи лига ўта ёмон ҳолатда.  Бу ҳеч кимга сир эмас. Камчиликлар тўлиб ётибди. Бунга биринчи навбатда жамоа раҳбарлари билан бош мураббийларни айбдор қилиб кўрсатган бўлардим. Келишилган ўйинлар кўп учраяпти. Буларни йўқ қилиш керак".

"Ҳозирги ҳолатда биринчи лигага ботқоққа ботиб қолган деб айтсак бўлади. Уни бундан чиқариш учун жуда кўп иш қилиш шарт ёки тўлиқ операцияни амалга ошириш лозим. Баъзи клублар ҳакамдан шикоят қилишади, ўйинни кўриб чиққанимизда ҳакам айнан уларга ёрдам берган вазиятлар учради. Ҳакамларни жамоангизга ён босишини сўрайсиз ва кейин уни рақиб фойдасига атайин янглишганда айблайсиз. Нима учун уларга қаллоблик қилишни ўргатяпсиз? Келишилган ўйинларда иштирок этган ёки ҳакамларни ёрдам бериш мақсадида тақдирлашга уринган клубларни жазолаймиз. Шундай жамоалар бир умрга ПФЛ иштирокидаги мусобақалардан четлаштирилади ва 50 миллион сўм жаримага тортилади. Россия ва Туркияда келишилган ўйинлар билан боғлиқ можаролар чиққанидан хабарингиз бор. Бизда ҳам бу борада маълумотлар бор. Бундай ҳолат келиб чиқса, анчагина клублар жазоланиши мумкин. Келишилган ўйинлар билан машғул бўлгандан кўра, клубингизда минимал шароитларни яратишга ҳаракат қилинг. Шунда ўзбек футболи учун фойдали иш қилган бўласиз", - дейди Магометов.

Беҳзод Назаров ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика