UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  0 23:20"Интер" — "Урава Ред Даймондс". Таркиблар маълум  1 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  83 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  14 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  12 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2

"Эйр Форс" бош мураббийи: "Пахтакор" халқаро майдонда қандай иштирок этишни жуда яхши билади" Янгиликлар

"Эйр Форс" бош мураббийи: "Пахтакор" халқаро майдонда қандай иштирок этишни жуда яхши билади"

ОЧЛ-2019 саралаши доирасидаги "Пахтакор" - "Эйр Форс" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози иштирок этди.

"Биринчи навбатда "Пахтакор"ни қўлга киритилган жуда муҳим ғалаба билан табриклайман. Ҳар иккала жамоа ҳам бугун ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этишга ҳаракат қилди. Баъзи етакчиларимизнинг йўқлиги бизга панд бергандир. Жарима тўпидан урилган иккинчи голдан сўнг барчаси ҳал бўлди", - дейди Босим Қосим.  

- Биринчи бўлимда кўпроқ ҳимояда ўйнадинглар, иккинчи таймда шогирдларингиз кўп ётиб олишди. Гол ўтказилгач эса ҳужумга ўтдинглар. Қўшимча таймлар режангизда бормиди?
- Бизнинг режамиз 90 дақиқа ичида ғалаба қозониш эди. Аммо футболда рақибга ҳам қараб ўйнаш керак. Гол ўтказгач бунга жавоб беришимизга тўғри келди. Унга қадар барчаси яхши кетаётган эди.

- Бугунги мағлубиятнинг асосий сабаби нимада? "Пахтакор" ўйинини кучайтириш учун кейинги ўйинларда қандай тавсия берган бўлардингиз.
- "Пахтакор" жамоасини олдиндан яхши жамоа эканини биламиз. Айниқса жарима тўпларини яхши амалга оширишади. Мағлубиятга асосий сабаб иккинчи ўтказилган гол бўлди.

- Биринчи таймдаги тўхталишган жамоангизга қандай таъсир қилди?
- Бундай ҳолатлар камдан кам бўлса ҳам бўлиб турадиган ҳолат. Баъзи футболчилар бундай вазиятда иштиёқини йўқотиб қўяди. Эндигина қизиган танаси совуб қолган бўлиши мумкин.


- Араб жамоаларида мағлубиятлардан кейин мураббийни дарҳол истеъфога чиқариб юбориши одатий ҳолга айланган. Бугунги мағлубият сизнинг кейинги фаолиятингизда қандай таъсир қилади?  "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Гуруҳ босқичига чиқишига ишонгим келаяпти. Қолаверса жамоа стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишни ўрнига қўймоқда. Бундан ташқари "Пахтакор" халқаро майдонда қандай ўйнашни жуда яхши билади.  

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика